UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

07 окт 07:34
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020 лицензиялари навбатдаги онлайн йиғилишда муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚОлимпиада
2020 йил бошидан бери Олимпия ўйинларига тайёргарлик, карантин даврида қилинган ишлар, спортчиларимизнинг саломатлигини назорат қилиш ва Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритилган лицензиялар масалаларига бағишланган онлайн ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси (ЎзРПА) масъул ходими Шавкат Султонов, Вазирлар Маҳкамаси вакили Рашид Талипов, МОҚ мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этди.

Дастлаб МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков карантин даврида соҳада олиб борилган ишлар, спортчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш каби масалалар юзасидан ҳисобот топширди. Мутахассиснинг маълум қилишича, ортда қолган давр мобайнида 16 нафар спортчида COVID-19 инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 2 нафарида вирус енгил кўринишда ўтган. Қолган 14 нафар атлет эса шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан бутунлай соғайган ва терма жамоа ихтиёрига жўнатилган.

МОҚ раҳбари ушбу мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Муҳтарам Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг онлайн ўтган 75-Сессиясидаги нутқида айтилганидек, бу давр барча учун жуда оғир кечди. Коронавирус соғлиқни сақлаш тизими ва мамлакатлар иқтисодиётини издан чиқариб юборди. Республикамизда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ихтиёримиздаги катта спорт объектларини коронавирусга чалинган беморларга шифохоналарга айлантириш учун тақдим қилди. Ўз навбатида мамлакатимизда вазиятнинг барқарорлашувига сабаб бўлган шифокорларимизга ташаккур. Бу борада барча федерацияларимизда темир интизом олиб бориш лозим”, – дейди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шундан сўнг МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қўлга киритилиши кутилаётган лицензиялар ҳақида батафсил гапириб берди. Унга кўра, делегациямиз Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига камида 110 та лицензия олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мутахассис ўз нутқида мазкур йўналишда ютуқ ва камчиликларимизни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида МОҚ раҳбари мазкур масала юзасидан ҳам қўшимча қилди.

“Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик цикли бир хил бўлди. Шу боис ҳам қўлга киритилаётган лицензиялар сони бир-бирига яқин. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Бироқ Париж-2024 масаласига жиддий ёндашамиз. Айни пайтда федерацияларимиз талабларига биноан барча масалалар молиялаштириб берилмоқда. Шу боис улардан лицензия ва медалларни қўлга киритиш талаби бошқача бўлади. Ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз бўйича бирга ишлаймиз. Агар мутахассисларимиз талабларга жавоб беришмаса, улар билан хайрлашамиз. Бу борада хорижлик мураббийлар билан ҳам гаплашиб олганмиз. Ўз навбатида, бизнинг ушбу ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматимизга алоҳида ташаккур айтамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Онлайн учрашув давомида Ш.Султонов ва Р.Талипов ҳам кун тартибидаги масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини маълум қилишди. Шунингдек, федерациялар раҳбариятига терма жамоаларнинг машғулотлари учун базаларга керакли санитар-эпидемиологик воситаларни олиб бериш ва назоратни янада кучайтириш, селекция ишлари бўйича атрофлича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, МОҚ раҳбари томонидан ҳар бир спорт турлари бўйича йилнинг маълум кунини мамлакатимизда ўша спорт куни сифатида нишонлаш бўйича таклиф берилди. Албатта, бундан кўзланган мақсад аҳоли орасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтиришдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг