UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0

22 мар 09:04
Янгиликлар

Футбол, Олимпия ўйинлари

Токио 2020 йўлида: Бугун Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда ўз юришини бошлайди

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари старт олади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасида Ҳиндистон U-23 терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади. КИРИШ БЕПУЛ! Чипталар стадион дарвозалари ёнида бепул тарқатилади.

Бу учрашув Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Шу боис барча-барчани ўйинга келиб футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаймиз!



Сана: 22 март 2019 йил
Ўйин: Ўзбекистон U-23 - Ҳиндистон U-23
Бошланиш вақти: 17:00 (Тошкент вақти билан)
Стадион: "Пахтакор"
Мўлжал: ЎФА биноси ва метронинг "Пахтакор" бекати

Олға Ўзбекистон!



Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:

22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг