UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0

22 ноя 13:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Токио Олимпиадасида боксчилардан умидимиз катта

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерацияси масъуллари билан йиғилиш ташкил қилинди.

Учрашувни Бош котиб Жасур Матчанов олиб борди. Ўтказилган йиғилишда боксчиларимизни Токио Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган стратегия муҳокама қилинди. Федерация вакиллари бу бўйича ўз режаларини, мақсад ва вазифаларини тушунтириб бердилар.

Маълумот учун, 2016 йилги Олимпия ўйинларида ҳам бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар. 

Энди боксчиларимиз олдида янада масъулиятли вазифа турибди. Улар ушбу натижани камида такрорлашлари лозим бўлади. Бу эса осон бўлмаслиги табиий. Чунки, 2020 йилги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича беллашувларда вазн тоифалари камайтирилади. Бунгача 10 та вазнда баҳслар ташкил этилган бўлса, Токио Олимпиадасида 8 та вазнда баҳслар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари билан ана шундай йиғилиш ташкил этилганди. Режага кўра, Миллий олимпия қўмитасида барча олимпия спорт турлари федерация ва ассоциациялари билан ана шундай муҳокамалар бўлиб ўтади. Зеро, Япония мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш бугунги кунда МОҚ олдига қўйилган энг долзарб вазифадир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг