UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

10 фев 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўлқин Қиличев Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг боксдаги муносабатлари ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев Ўзбекистон ва Қозоғистон бокси муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

"Биз Қозоғистон жамоаси билан жуда ҳам яқинмиз. Бир-биримизга ғайғурамиз, ҳаётий масалалар бўлса бир-биримиздан сўраймиз, телефон орқали мулоқот қиламиз. Мен қозоғистонлик йигитлар билан бирга катта бўлганман. Ердос Жанберганов - жаҳон чемпиони. Биз бир хонада яшаб, бирга ўқиб, бирга нон-туз еб катта бўлган боллармиз. Бахит Сарсекбаев, Ерник Жаниберганов, Дмитрий Средов бор, яна кўпчиликни айтсам бўлади. Улар билан Чирчиқда бирга катта бўлганмиз. Қозоғистонлик барча мураббийлар билан ҳам жуда яқинмиз. Мирзагали Aйтжановни айтишим мумкин. Улар билан борди-келдимиз бор. Шунақа қадрдон бўлиб кетганмиз. Марат Жакиев, бош мураббий Қайрат, умуман ҳаммаси билан яхшимиз. 

Бизнинг йигитлар Қозоғистон номидан жанг қилса ёки Қозоғистон фарзанди бизни номимиздан чиқса, биз бундан фахрланамиз, Қозоғистондан келган болани биз чемпион қилдик деб. Биз битта элмиз. Қозоғистон ва Ўзбекистон харитага қараганда бор. Лекин тарихни биласиз, ҳеч қачон у ёки бу деган нарса бўлмаган. Битта эл бўлганмиз – туркий эли. Бир-биримизни қийин вақтда ҳам қўллаб-қувватлаганмиз. Қозоғистон фарзанди чемпион бўлса ҳам хурсанд бўлганмиз. Элнур ва Мадияр шу ерда туғилиб, бизнинг Чирчиқ Олимпия захирлари коллежига ўқишга кирган. Мадияр энди боксни бошлаган вақтда бизни қўлимизга келган. Элнурни дадаси Нургали ака бокс билан шуғулланган, 7 карра мамлакат чемпиони ҳисобланади. Элнурни ўзи тарбиялаб, ўсмирлик ёшига етганида бизнинг қўлимизга берган. Ҳаммаси қўлимизда катта бўлган боллар. Бизнинг Ватанимиз кўп миллатли мамлакат ҳисобланади. Бизга миллатнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бизда шогирд ва Ўзбекистон байроғи бор. Шуни ўзи катта ютуқ. Биз шу болаларни кучли боксчи қилиб тарбиялай олсак, жуда ҳам хурсанд бўламиз", - деди Тўлқин Қиличев. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 фев 17:11:19
ТЕМУРБЕК
Шунақа фикрлашингиз учун боксимизни мавқеи баланд. Отангизга раҳмат Тўлқин Қиличев!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг