24 янв 16:25
Янгиликлар
Тўлқин Қиличев: ”Рингга чиққанда жонини бериб уришишга эмас, рақибнинг даражасига қараб ишлашга эътибор қаратдик”
Хабарингиз бор, пойтахтимиз бокс бўйича У22 Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мазкур чемпионатда терма жамоамизга бош мураббийлик қилаётган Тўлқин Қиличев шогирдларининг имконияти, рақобатчилар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди
"Қозоғистоннинг иштирок этмаётгани интригани бироз тушириб қўймадими? Бизнинг йигитлар тажриба борасида булардан анча баланд. Рингга чиқишни ўзи катта тажриба ҳисобланади. Шунинг учун биз барча рақибларга жиддий қараган ҳолда тайёрландик. Рингга чиққанда жонини бериб уришишга эмас, рақининг класига қараб ишлашга эътибор қаратдик. Йигитларимиз рингда асосан рақибга қараб ишлаяпти. Чемпионатда барча жамоалар бизга рақобатчи бўлиши мумкин. Лекин энг асосийлари Япония ва Монголия деб ҳисоблайман. Шогирдларимдан 13 та олтин медаль кутяпман", - деди Қиличев сайтимизга берган интервьюсида.
Фикрлар