UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0

10 май 22:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўққиз нафар боксчимиз ярим финалда! Жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари якунланди

Бугун жаҳон чемпионатининг ўнинчи кунидан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди.

Кун давомида 11 нафар боксчимиз ярим финал йўлида рингга кўтарилди:

Кундузги дастурда:

1. -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония), (Ҳакамлар қарори билан)

2. -57 кг: Абдумалик Халoков - Ишиш Юсуф (Иордания), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

3. -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция), (Ҳакамлар қарори билан)

4. -71 кг: Саиджамшид Жафаров - Игорь Свиридченков (Россия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

5. -92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба), (Ҳакамлар қарори билан).

Кечги дастурда:

6. -54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

7. -60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия), (Ҳакамлар қарори билан)

8. -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба), (Ҳакамлар қарори билан)

9. -75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

10. -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон), (Ҳакамлар қарори билан)

11. +92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Шундай қилиб, бугунги кун доирасида жанг қилган 11 нафар боксчиларимизнинг 9 нафари ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди. Икки нафар боксчимиз эса мағлубиятга учраб, мусобақани чорак финалда якунлади.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ




21:58. Кутилганидек, Баҳодир Жалолов деярли қийинчиликсиз Камшибек Конкабаевни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал масаласини ҳал қилди.

21:51. Иккинчи раунд ҳам ниҳоясига етди. Бу раундда ҳам ҳисоб 5:0 эканича қолди.

21:48. Раунд якунланди, ҳисоб 5:0, Баҳодир фойдасига.

21:45. Жангнинг биринчи раунди старт олди

21:36. Баҳодир Жалоловнинг жанги старт олмоқда.

21:20. Яна битта жангдан сўнг Баҳодир Жалоловнинг Камшибек Конкабаевга қарши жанги бошланади.




21:00. Гувоҳи бўлганингиздек, Ўзбекистонда навбатдаги йўқотиш! Бу сафар Шоҳжаҳон Абдуллаев озарбайжонлик кучли рақибига мағлуб бўлди.

20:56. Иккинчи раундда эса ҳудди шу ҳисоб рақибга берилди.

20:50. Биринчи раунддан сўнг ҳисоб 4:1, бизнинг фойдамизга.

20:47. Шоҳжаҳон Абдуллаев иштирокидаги жанг бошланди.




20:28. Аълохон Абдуллаев ҳакамларнинг якдил қарори билан венгриялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

20:22. Иккинчи раунддан сўнг ҳисоб 3:2.

20:19. Биринчи раунддан сўнг ҳисоб 4:1, Аълохон фойдасига.

20:16. Аълохоннинг жанги старт олди.




19:57. АСАДХЎЖААА! Кубалик Иглесиасни мусобақадан чиқариб юборди. 4:3 ҳисобида жангни ўзиники қилиб кетди ҳамюртимиз!

19:51. Иккинчи уч дақиқалик ҳам ўз якунига етди. Бу сафар ҳисоб 3:2 - Асадхўжа фойдасига. Умумий ҳисоб 2:1.

19:46. Раунд якунланди, ҳисоб 4:1, кубалик фойдасига.

19:43. Жангнинг биринчи раунди старт олди.

19:36. Яна бир неча дақиқалардан сўнг Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилади.




19:24. Афсус.барча гувоҳи бўлгандек, Мужибилло муносиб жанг кўрсатган ҳолда ҳакамларнинг баҳсли қарори сабаб мусобақани тарк этди.

19:18. Даҳшатли раунд ва Мужибилло рақибини нокдаунга туширди! "Мужи"нинг жаҳлини чиқаришди:) Бу сафар ҳисоб 5:0 ҳамюртимиз фойдасига.

19:14. Илк раунд якунланди. Ҳисоб 4:1, россиялик боксчи фойдасига.

19:08. Навбат Мужибиллога!




19:06. Ойбек Жўраев испаниялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. У ярим финалда россиялик Дмитрий Двали билан тўқнаш келади.

19:01. Жангнинг иккинчи раунди ҳам тугади, бу сафар ҳакамлар Ойбекка 4:1 ҳисобидаги устунликни беришди. Умумий ҳисоб 4:0.

18:56, Илк раунд якунланди, ҳисоб 5:0, Ойбек фойдасига.

18:54. Ойбек Жўраевнинг жанги старт олди.

18:38. Шунингдек, Ойбекдан сўнг Мужибилло Б рингида жанг қилади.

18:30. Кечги дастур жангларига ҳам старт берилди. Яна битта жангдан сўнг Ойбек Жўраевнинг испаниялик рақибига қарши жанги старт олади.

17:00. кундузги дастур жанглари ўзбек боксчилари учун якунланди. Бир соатлик танаффус!




16:53. АЖООООООЙИБ! Лазизбек Мулложонов беш карра жаҳон, икки карра олимпиада чемпиони бўлмиш кубалик Хулио Сезар Ла Крузни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

16:47. Иккинчи раундда 3:2. Умумий ҳисоб 3:1, Лазизбек томонга.

16:43. Биринчи раунддан сўнг ҳисоб 4:1, Лазизбек фойдасига.

16:40. Мулложоновнинг жанги бошланди.

16:32. Яна битта жангдан сўнг Лазизбек Мулложоновнинг жанги старт олади.





15:55. Саиджамшид россиялик Игорь Свиридченковни 5:0 ҳисобида таслим этиб, ярим финалга йўл олган тўртинчи ўзбек боксчисига айланди.

15:51. Иккинчи раундда ҳам 5:0 ҳисобида сақланиб қолди.

15:46. Раунд тугади, кичик устунлик Саиджамшид Жафаровда бўлди. Ҳакамлар ҳисоби эса 5:0, Саиджамшид фойдасига.

15:43. Илк раунд старт олди.

15:39. Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг бошланмоқда! Ажойиб кун:)




15:38. Руслан Абдуллаев франциялик рақибини 4:1 ҳисобида енгиб, ярим финал масаласини ҳал қилди!

15:33. Иккинчи раунд ҳам тугади, бу сафар ҳакамлар 5:0 ҳисобини беришди, умумий ҳисоб эса 3:0 кўринишига келди.

15:28. Илк раунд якунланди, устунлик нисбатан Русланда бўлди. Ҳисоб 3:2 Абдуллаев фойдасига.

15:23. Руслан Абдуллаевнинг жанги бошланмоқда.

15:05. Яна битта жангдан сўнг Руслан Абдуллаевнинг франциялик боксчига қарши жанги старт олади.




14:50. Абдумалик Халоков иорданиялик Юссеф Иашашни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал босқичига йўл олди!

14:44. Жангнинг тенг ярми ортда қолди, иккинчи раунд учун ҳам ҳисоб 5:0 кўринишида бўлди.

14:40. Илк раунд ўз якунига етди. Абдумалик бу раундда кичик устунликка эга бўлди, ҳисоб 5:0, биз томонга.

14:36. Абдумалик Халоков рингга чиқиб келмоқда.

14:20. Навбат Абдумалик Халоковга, яна битта жангдан сўнг у рингга чиқади.




14:15. Учинчи раунд жуда ҳавотирли ўтди, ҳатто 3:2 ҳисобида япониялик боксчи бу раундни ўзиники қилди. Якуний ҳисоб эса 4:3 ҳисобида Ҳасанбой фойдасига бўлди. Ҳасанбой Дўсматов ЖЧнинг ярим финалига йўл олди.

14:10. Жангнинг иккинчи раунди ҳам якунланди, бу сафар ҳисоб 3:2. Умумий ҳисоб эса 3:1, Ҳасанбой фойдасига.

14:06. Биринчи раунд якунланди, раунд Ҳасанбой устунлигида ўтди, буни ҳисоб ҳам айтиб турибди - 4:1.

14:02. Ҳасанбой Дўсматов Томоя Цубоига қарши жанг учун рингга чиқиб келмоқда.

13:44. Яна чамаси 15 дақиқадан сўнг Ҳасанбой Дўсматов бугунги кунни ўз жанги билан бошлаб беради.

13:42. Ассалому алайкум, қадрли бокс мухлислари! Тошкентда давом этаётган жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари ўтказилиш арафасида. Бугунги кун доирасида 11 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
10 май 17:04:58
Samar Uralov
Boks фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
La kruzga bersayam bolardi
nimasi uchun.3-raundda balki bersa bo'lardi.Lekin dastlabgi 2-raundda Lazizbek yutdiku.O'zicha raqibni mensimasdan qo'llarini tushurib olib jang qildi va qancha zarba o'tkazdi.Shundagina qo'llarini ko'tarib oldi xolos
+1   
11 май 03:29:16
Tursun Ganiev
Boks фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
La kruzga bersayam bolardi
Kubadanmisan nima balo. Faqat likkilab qochdiku bu La Krusing. Aniq eydi. Yutqazdi. O'zimizning bokschilar yutsa ham ko‘raolmas ekansanlarda. Kubaliklaring likkilashdan boshqasiga yaramayaptiku o‘zi.
+1   
10 май 15:04:10
Dilshod Uzoqov
Lazizbek va Asadxuja yutishi shart. Reyting uchun.
   
16 май 14:58:45
SPRINTERshashist
(51kg) Дусматов
(57kg) Халоков
(63.5kg) Р.Абдуллаев. (71kg) Муйдунхужаев
(80kg) А.Абдуллаев, Ш.Абдуллаев, Йулдошев.
(92kg) Муллажонов
(+92kg) Жалолов. Кани кимни танлашаркан
   
10 май 22:14:55
Boks
Boxo shu bilan professianalda qosayam bolarkan intrigani yoq qilib tashladi ogir vaznda, qiladgan ishi qolmabdi
   
10 май 19:30:14
Iymon
Мужибилло 1ва 3 раундни бой берди. 2 раунд эса Мужибиллоники Эди. Шумков хакли ютди.
-2   
10 май 20:02:46
Analitik
Mubillo yutganidi,lekin Asadxuja yutqazdi tak shto hisob 1-1
-3   
10 май 17:02:37
Boks
La kruzga bersayam bolardi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг