UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0 08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0

23 авг 07:30
Янгиликлар

Теннис

Тўрт нафар теннисчимиздан фақат бири иккинчи даврага чиқди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда иккинчи давра иштирокчилари маълум бўлди.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг асосий тўр баҳсларида тўрт нафар теннисчимиз ўз имкониятини синовдан ўтказаётганди. Улардан биргина Темур Исмоилов иккинчи даврага чиқди.

Исмоилов ўзига хос “ўзбек дербиси”да яна бир ҳамюртимиз Шониғматжон Шофайзиевни 6:1, 7:6(2) ҳисобида мағлуб этди. Истеъдодли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов турнирнинг иккинчи ракеткаси беларуслик Дмитрий Жирмонтга 7:6(1), 3:6, 5:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Яна бир теннисчимиз Сардор Пўлатов эса ўзи сингари саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган америкалик Иван Яцукка 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Исмоиловнинг иккинчи даврадаги рақиби британиялик Жонатан Грэй бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг