UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

06 мар 17:38
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент “Катта Дубулға” мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Катта Дубулға
Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” мусобақасининг иккинчи кун дастури давомида турнирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда бугун юртимизга ташриф буюрган Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди. 

Маросимда сўзга чиққан расмийлар илк бор юртимизда ўтказилаётган ушбу мусобақанинг аҳамияти, бугунги эпидемиологик мураккаб даврга қарамай ҳукуматимизнинг уни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида тўхталиб ўтишди. 

“Дзюдо ўзбек ёшлари орасида энг севимли спорт турларидан бири. Бунга сабаб эса дзюдочиларимизнинг халқаро ареналарда мунтазам муваффақиятли иштирок этиб келишидадир. Ҳозирги мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамасдан ҳукуматимиз шундай йирик даражадаги мусобақани ўтказиш ташаббусимизни қўллаб-қувватламоқда. Бу эса муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида илгари сурилаётган ташаббуснинг айни исботидир. Ҳурматли меҳмонлар, биз ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилиб, Президентимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини бутун дунёга намойиш қилишни ният қилганмиз”, – деди МОҚ раиси. 

“Азиз меҳмонлар ва мезбонлар, барчангиз дзюдо бўйича Тошкентда ўтказилаётган “Катта Дубулға” мусобақасига хуш келибсиз. Сизларни дзюдо оиласи ва ўз номимдан коронавирус пандемияси даврида илк бор ушбу спорт турида мухлислар билан ўтказилаётган мусобақада кўриб турганимиздан мамнунмиз. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг дзюдо спортини ривожлантириш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларидан мамнунмиз. Биламизки, Ўзбекистон бой тарихга, маданиятга эга мамлакат. Мусобақанинг барча иштирокчиларига омад тилаб ўтаман ва Тошкент “Катта Дубулға” мусобақасини очиқ деб эълон қиламан”, – деди Мариус Визер. 

"Сизларни юртимизда кўриб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Биринчи галда дунёда сақланиб қолаётган пандемик вазиятга қарамай, тақвимдан ўрин олган бу каби нуфузли мусобақаларни муваффақиятли тарзда ўтказиб келаётган Халқаро дзюдо федерациясига раҳмат айтмоқчиман. Ўзбекистонга катта ишонч билдирилиб, нуфузли “Катта Дубулға” турнири мезбонлиги топширилди. Уч кун давомида “Ҳумо Арена” саройида дунёнинг кучли дзюдочилари иштирокида ўтказиладиган турнирни юқори савияда ташкил этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бу борада Ўзбекистон ҳукуматининг, хусусан давлатимиз раҳбарининг кучли қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпмиз.  Фурсатдан фойдаланиб, Токио Олимпиадаси рейтинг очколари учун курашга шай бўлиб турган барча иштирокчиларга Тошкент “Катта Дубулға” турнирида омад тилайман. Яна бир бор Ўзбекистонга хуш келибсиз!", - деди А.Камилов.   

Шунингдек, тадбир давомида Равшан Ирматов ҳам сўз олиб, Халқаро дзюдо федерациясига бундай нуфуздаги мусобақани ўтказишни Ўзбекистонга топширилгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро дзюдо федерацияси мадҳияси садолари остида маросим ўз якунига етди ва финал беллашувларига старт берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг