UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

25 фев 12:05
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент "Катта Дубулға" турнирига бир ҳафта қолди

Ҳисоб бўйича йилнинг учинчи IJF мусобақаси - Тошкент "Катта Дубулға" турнири стартига жуда ҳам кам вақт қолди.

Келаси ҳафтанинг шу куни мусобақага қуръа ташлаш маросими ҳамда матбуот анжумани ташкил этилади. Ҳар иккала маросим ҳам онлайн тарзда ўтказилади.

Cўнгги маълумотларга таянадиган бўлсак, 5-7 март кунлари пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо" арена саройи мезбонлик қилувчи мусобақада қатнашиш учун дунёнинг 76 давлатидан жами 530 нафар дзюдочи ариза берган. Иштирокчилар турнир медаллари билан бирга Токио Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқадилар. Ҳозиргача Тошкентга Туркия ва Франция терма жамоалари етиб келишган. Эртага Миср терма жамоасининг ташрифи режалаштирилган.   

Уч кун давомида дзюдочилар 14 та (эркакларда 7 та, аёлларда 7 та ) медаллар жамланмаси учун беллашадилар. Мусобақа ғолиблари олтин медаль ва 1000 рейтинг очкосига эга бўладилар. Кумуш медаль эгалари 700 очкони қўлга киритсалар, бронза медаль соҳиблари ўз ҳисобларига 500 очко қўшиб қўядилар. 

Бўлажак мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир вазн тоифасида тўрт нафардан дзюдочи билан иштирок этади. Регламентга кўра, фақат мусобақа мезбонигига бундай имкониятдан фойдаланиши мумкин. Қолган давлатлар эса ҳар бир вазнга максимум икки нафардан дзюдочи қўйиш имкониятига эга. Бугундан терма жамоамиз ёпиқ тарзда Тошкент "Катта Дубулға" турнирига тайёргарликка киришади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг