13 авг 19:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тошкент мезбонлик қиладиган World Boxing Жаҳон кубоги финал турнирининг саналари ўзгарди
Хабарингиз бор, жорий йил пойтахтимиз бокс бўйича World Boxing ташкилоти турнирига мезбонлик қилади.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, World Boxing Жаҳон кубогининг финал босқичи 26 ноябрь - 4 декабрь кунлари оралиғида Тошкентда ўтказилади.
Аввалги тақвимга кўра, турнир 25 ноябрь - 2 декабрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди.
Ҳозирча мусобақага айнан қайси спорт иншооти мезбон бўлиши номаълум.
Ҳавола :
Манба : World Boxing
Фикрлар