UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

01 фев 19:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида режалар муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди

Жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5924-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси тўғрисида, шунингдек, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт башқармасининг 2020 йил 20 январдаги 20-сонли “Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги туманларнинг жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Олий спорт маҳорати мактаблари, Спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаблари масъул ходимлари ва раҳбарлари иштирок этди.

Юқоридаги масалалар бўйича Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Акромхўжа Шадиходжаев, бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Султановлар йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4500-сон ҳамда 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармонлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман бўлимлари бошлиқлари ва спорт таълим муассасалари раҳбарлари ҳисобот беришди.

Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилганларга топшириқлар берилди. Шу билан бирга, спорт мактабларида ўқувчиларни кийиниш маданияти тўғрисида “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом- хатиби тадбир иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтди. Қолаверса, 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг