UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

22 сен 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятида “Раҳбар кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичи якунланди

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи соврини учун “Раҳбар кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичи якунига етди.

Тошкент вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари ходимлари иштирок этишди. Мусобақалар спортнинг мини футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилди.

Юқоричирчиқ туманида ўтказилган ҳудудий босқичида иштирокчилар кучлилар ичида энг кучлисини аниқлаш борасида ўзаро беллашишди.

Мусобақалар доирасида мини футбол бўйича ярим финал баҳсларининг дастлабкисида Сув спорти турларига ИБЎСМ жамоаси Чирчиқ ОЗK жамоаси билан беллашиб, 0:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи ярим финалда СЎТ ва ЕАИБЎСМ жамоаси ЯКТИБЎСМ жамоаси билан куч синашиб, 7-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ярим финал ғолиблари Чирчиқ ОЗК жамоаси ва СЎТ ва ЕАИБЎСМ жамоалари финалда чемпион номига аниқлик киритиш учун баҳс олиб борди. Унда Чирчиқ ОЗК жамоаси рақбларини 6:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Аёллар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган баҳсларда 1-ўринни вилоят Сув спорт турларига ИБЎСМ вакиласи Е.Мамидаманова қўлга киритди. 2-ўринни вилоят СЎТ ва ЕАИБЎСМдан Д.Имамджанова ва 3-ўринни Чирчиқ ИОЗМИдан Б.Камилова қўлга киритди.

Ушбу спорт турининг эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларида 1-ўринни вилоят ЯКСТИБЎСМ вакили Б.Исроилов, 2-ўринни Чирчиқ ИОЗМИ вакили Д.Жуманов, 3-ўринни вилоят Сув спорт турларига ИБЎСМ вакили Д.Сайдинов қўлга киритди.

Волейбол спорт тури бўйича Чирчиқ ОЗК жамоаси вилоят ЯКСТИБЎСМ жамоасини 2-0 ҳисобида мағлуб этиб финал босқичига йўл олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг