UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

15 май 18:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Тошкент йўлбарси” дея ном қозонган бокс афсонаси ҳақида

Боксдаги фаолияти орқали бутун дунёда “Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган.

Руфат Рисқиев 14 ёшидан бошлаб бокс билан жиддий равишда шуғуллана бошлаган. У ўзбек боксчилари орасида халқаро майдонларда совриндор бўлган дастлабки боксчи сифатида тарихга муҳрланган.

Руфат Рисқиев ўз карьераси давомида у 189 та жанг ўтказиб, шундан 174 тасини ғалаба билан якунлаган. Илк бор 1972 йилда 75 килограммгача вазн тоифасида Собиқ иттифоқ чемпионлигини қўлга киритган. Ўзбек бокси афсонаси 1974-76 йилларда қаторасига уч бор яна мамлакатда тенгсиз эканлигини исботлаган.

У 1974 йилда Гаванада ўтказилган бокс бўйича илк жаҳон чемпионатида барча рақибларини тиз чўктириб, олтин медални қўлга киритади. Қайд этиш лозим, AIBA 1974 йилдан эътиборан ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этиш бўйича қарор қабул қилган ва Руфат Рисқиев дастлабки чемпионлардан бири сифатида тарихга кирган. У пайтларда бокс бўйича жаҳон чемпионати худди Олимпия ўйинлари сингари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилар эди.

Руфат Рисқиев 1976 йилда Монреаль шаҳри мезбонлик қилган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси саналмиш Олимпия ўйинларида финалгача етиб бориб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлган. Ушбу Олимпия ўйинларидан сўнг 27 ёшли Руфат Рисқиев фаолияти давомида орттирган жароҳатлари сабаб катта спортни тарк этишга қарор қилади.

Руфат Рисқиев собиқ Иттифоқ бокс федерацияси томонидан “Энг яхши боксчи” унвони билан тақдирланган. Маълумот учун, ушбу мукофот 1948 йилда Россияда бокснинг 50 йиллиги муносабати билан таъсис этилган бўлиб, унвонга ўз даврининг енгилмас боксчилари сазовор бўлишган.

Спортдаги фаолиятидан сўнг Руфат Рисқиев ўз ҳаётига бағишлаб ишланган “Рингга чорламоқда...” фильмида суратга тушган.

1997 йилда Руфат Рисқиев WBAнинг ҳакамлар бўлимига аъзо бўлди ва Марказий Осиёда профессионал бокс бўйича халқаро тоифадаги биринчи ҳакамга айланди.

Руфат Рисқиев 1977 йилда Маъмурахон Рисқиева билан турмуш қуради. Ушбу никоҳдан икки ўғил ва бир қиз дунёга келган. Ҳозирда 7 набирани тарбиялаб, вояга етказмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг