UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0

14 фев 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади.

Бу ҳақида бугун Осиё бокс конфедерацияси маълум қилди.

30 апрель - 7 май кунлари бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида 1977-1998 йилларда таваллуд топган боксчилар иштирок этишлари мумкин.

Ушбу турнир шу йили августда Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш вазифасини ҳам ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Тошкент ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган ва турнир ўшанда муваффақиятли ўтганди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Гамбургдаги жаҳон чемпионатига Осиё вакиллари учун 60 та ўрин ажратилган. Хар бир йўналишда 6 тадан лицензия жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўйналади. Ушбу турнирда Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров каби боксчиларимиз ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 фев 21:20:50
Bek
Мана буни ажойиб спорт байрами деса бўлади. Бу ўзбек бокс мактаби учун қитъа биринчилигида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олиш учун ажойиб имконият. Мазкур қитъа биринчилигида вакилларимиз 10 вазн тоифасида ҳам олтин медал учун ҳаракат қилиши лозим.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг