07 авг 12:39
Янгиликлар
Оғир атлетика
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига старт берилди.
Мусобақалар дастурига кўра, куннинг илк баҳслари йигитлар ўртасидаги -60 кг ва -65 кг вазн тоифаларининг “C” гуруҳи иштирокчилари ўртасида ташкил этилмоқда.
Соат 12:00да қизлар ўртасидаги -45 кг вазн тоифасининг “А” гуруҳи спортчилари медаллар учун баҳсларга киришди. Мазкур вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Солиҳа Баҳодирова ҳимоя қилмоқда.
Шундан сўнг, соат 17:00дан эътиборан йигитлар ўртасидаги -55 кг вазн тоифасининг “А” гуруҳи баҳслари бошланади. Ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Бекпўлатов медаллар учун кураш олиб боради.
Мусобақаларни Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Ҳавола :
Манба : t.me/weightlifting_fed
Фикрлар