UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0 07:38Рамазон Темиров UFC'даги энг яхшиларни санади (ВИДЕО) 0 07:12"Галатасарой" Россия термаси футболчисини 25 миллион еврога сотиб олди 0

06 май 06:36
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкентда Ўзбекистон ва Франция терма жамоалари қўшма машғулот ўтказишяпти ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, шу йилнинг 5-6 феврал кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтган эди.

Ушбу мусобақа якунланганидан сўнг Франция ва Ўзбекистон дзюдо федерациялари президентлари иштирокида учрашув ташкил этилганди. 

Унда Франция дзюдо федерацияси президенти Стефан Номис ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, истиқболдаги томонлар учун бирдек манфаатли бўлган режалар юзасидан фикр алмашишганди. Дўстона руҳдаги учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. 

Унга кўра, муҳим мусобақалар олдидан икки давлат терма жамоаларининг қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, мураббийлар ва ҳакамлар учун семинарлар ўтказиш, тажриба алмашиш каби қатор муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинганди. 

Ана шу келишув доирасида франциялик дзюдочилар пойтахтимизга ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун келишди. Қўшма машғулотларда ёшларимиз билан бирга Илиас Илиадис мураббийлигидаги катталар терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти.  

Таъкидлаш жоиз, Токио Олимпиадасидан кейин дзюдочимиз Давлат Бобонов Франциянинг "Пари-Сен Жермен" клуби билан шартнома имзолаганди. У жамоаси сафидаги илк мусобақасидаёқ бош совринга эга чиққанди. "Пари-Сен Жермен" клублар ўртасидаги Европа Лигаси ғолибига айланиш билан бирга Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритганди. Бобоновнинг ўзи тўртта беллашувда ҳам рақибларини енгиб, жамоасининг умумий ғалабасига муносиб улуш қўшганди. 

Маълумот учун, бугунги кунда Францияда дзюдо билан мунтазам шуғулланувчилар сони 550 мингдан зиёдни ташкил этмоқда. Уларга 15 минг нафарга яқин олий тоифали мураббийлар дзюдо сир-асрорларини ўргатиб келишяпти. Франция дзюдоси ҳақидаги тасаввурларимиз уч карра Олимпиада, ўн бир карра жаҳон, беш карра Европа чемпиони, афсонавий Тедди Ринер мисолида гавдаланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг