UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

16 июн 17:38
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентда Workout учун биринчи бепул майдонча очилди+ФОТО

Юнусобод туманидаги “Юнусобод” маҳалласида воркаут (Workout) машқлари учун биринчи бепул майдонча пайдо бўлди.

Қурилиш ғояси - лойиҳалашдан тортиб то бажарилгунича ҳамда молиялаш мамлакатимиздаги маҳаллий Buka бренди томонидан амалга оширилди. Майдонча воркаут учун барча зарур снарядлар билан жиҳозланган ва ҳамма ёшдаги кишиларнинг шуғулланиши учун мўлжалланган.

Майдонча зарур сифат стандартларига риоя қилинган ҳолда бажарилган. Барча снарядлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва Street Workout Uzbekistan ҳамжамиятининг тажрибали воркаут спортчилари томонидан тест синовларидан ўтказилган. 

Ҳамжамият спортчилари очилишга йиғилган маҳалла аҳлига мастер-класс намойиш этишди. Маҳалла аҳли, ёшу қари, ҳаммаси катта қизиқиш билан ёндашишди, барча снарядларни текшириб чиқишди. Лойиҳа муаллифлари объект бир кун ҳам бўш турмаслигига, атрофдаги уйларда яшовчи кишиларнинг севимли даргоҳига айланишига ишонч билдиришди.  

Buka Boxing Sports Wear компанияси Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзининг оммалашуви ва спортнинг ривожланишида фаол иштирок этмоқда. Компания яқин кунларда воркаут майдончаларини бошқа туманларда ҳам қуриб, шаҳар аҳолисига беғараз беришни режалаштирмоқда. 

Уйларга бевосита яқин бўлган бундай майдончалар болаларимизнинг спорт билан шуғулланишларига, ўз вақтларини фойдали ва мазмунли ўтказишларига гаров бўлади.  

“Биз бошқа компаниялар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлашади ва очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёяди, деган умиддамиз. Шунда маҳалланинг ҳар бир аъзосига, айниқса болаларга спорт билан бемалол шуғулланиш имкони туғилади”, - деди Buka Boxing Sports Wear компанияси директори Отабек Анваров.

Воркаут – бу брусларда, турникларда, полда машқлардир. Баъзи элементлари гимнастикадан олинган, баъзилари янгидан ўйлаб топилган. Яъни, бу мутлақо янги кўча маданиятидир. Шуниси муҳимки, воркаутнинг ҳар бир машқида баданнинг барча мушаклари ўз оғирлиги туфайли ишлайди. Агар доимий равишда шуғулланилса, куч ва чидамлилик яхши ривожланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг