UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

01 мар 07:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентдаги бокс оқшомида ишлаган машҳур ринг-анонсер қайтмоқда

Мототцикл фалокатида жароҳат олган таниқли ринг-анонсер Давид Диаманте ўз иш фаолиятига қайтяпти.

20-декабрь куни таниқли ринг-анонсер Давид Диаманте мототцикл фалокатида оғир жароҳат олганди. Ўшандан бери у ўз одатий ҳаётини тиклаш учун тинимсиз меҳнат қилди. 5 март куни у Сан-Диегодаги "Pechanga Arena"да бўлиб ўтадиган Роман Гансалес - Хулио Сезар Мартинес жанг оқшомида рингга қайтади.

«Ҳаёт сизга оғир зарбалар олишингизга қарамай яшашни ўргатади»

Дaвид ҳаётидаги сўнгги бурилиш ҳақида шундай дейди:

"Эллик ёшга тўлган кунимни нишонлагандан бир неча ҳафта ўтиб, қайта юришни ўрганиш ва ҳаётда бошимдан кечирган энг даҳшатли бахтсиз ходисадан халос бўлиш билан шуғулланаман деб ўйламагандим. Йил охирида дўстлар ва оила аъзоларим билан байрам бўлиши керак эди. Аммо, ҳаётнинг мен учун бошқа режалари бор экан.

2021 йил 20 декабрь куни ҳаётим ўзгарди. Мен мототцикл фалокатида оғир жароҳат олдим.

Мен тўхтаб турган фургонга урилдим ва танамни иккига бўлиниб кетгандек ҳис қилдим. Оғир аҳволда эдим. Умуртқа поғонам 4 та жойидан синган ва тиззамдаги оғир жароҳатдан ташқари бир нечта қовурғам ҳам синган эди. Бу давр орасида ақлдан озадиган даражада афсуслар билан ҳаёт кечирдим. Ҳаётда мен қўрқадиган нарсалар кўп эмас. Аммо, шол бўлиб, ўзимни эплай олмаслик - қўрқувларимдан бири. 

Одамлар мендан ҳол-аҳвол сўрашса, яхшиман, дейман. Ҳамиша оғриқ бор. Пайпоқларимни кийиш, стулда ўтириш, ердан нарсаларни олиш бирданига жуда қийин ишга айланди. Мен ўзимга ваъда бердим, бу жароҳатдан бошқаларга қараганда жуда тез тузалиб кетаман. Ва мен буни уддаладим.

Ҳар бир совға, мактуб, телефон қўнғироғи, севги ва далда таклиф этилган хабарномалар мен учун мазмунли бўлди. Мен уларнинг барчаси учун чин дилдан миннатдорман. Қалбим шукроналик билан тўлди.

Мени ҳали ҳам янги қоидаларни ўрганяпман. Бу жараёнда қайта тикланяпман ва ўсяпман. Кучли оғриқларга қарамай яна юришни ўрганиш ҳаётимдаги энг катта ютуқлардан бири бўлди. 5 март куни Сан-Диегодаги жаҳон чемпионлиги учун кечадиган жангни эълон қилиш мақсадида яна рингга чиқишим ҳақидаги хабарни сизлар билан баҳам кўришдан хурсандман. Ринг канатларидан ўтиш жисмоний жиҳатдан қанчалик қийин бўлмасин, мен учун сизлар тасаввур қилганингиздан ҳам кўпроқ нарсани англатади", - деди Диаманте.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг