UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

07 апр 21:04
Янгиликлар

Дзюдо

Туркия Гран-Присини битта медал ва 490 рейтинг очкоси билан якунладик

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз ниҳоясига етди.

Уч кун давом этган мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 78 давлатидан жами 533 нафар иштирокчи Гран-При медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишди. 

Маълумот учун, Гран-При ғолиблари ўз ҳисобларига олтин медалдан ташқари 700 рейтинг очкосини қўшиб қўйишди. Финалчилар 490 очкога бўлишди. Бронза медал эгалари 350 очкога эга чиқишди. Бешинчи ўринга 252, еттинчи ўриндан жой олган дзюдочиларга 182 очко тегди. Қуйига қараб қолган ўрин эгалари мос равишда 112, 84, 70 ва 10 очкога эга бўлишди. Шунчаки иштирок учун 6 очко тақдим этилди. 

Анталия татамиларида ўз имкониятини синовдан ўтказган ҳамюртларимиздан биргина Кемран Нуриллаев Ўзбекистонга кумуш медал билан қайтадиган бўлди. У мусобақанинг иккинчи куни терма жамоамиз ҳисобига ана шу ягона медални тақдим этди. -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кемран финалга қадар мағлубиятсиз етиб борди. Нуриллаев олтин медал учун кечган баҳсда қозоғистонлик Йелдос Сметовга имкониятни бой бериб қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг