UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

03 апр 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

«У ростдан ҳам семиз Золушкага ўхшайди». Нима учун «Рокки» «Оскар»ни қўлга киритган биринчи спорт фильми бўлган?

«Бу аҳмоқона кичкина фильм».

1977 йилда «Оскар» мукофотининг бош қаҳрамони Сильвестр Сталлоне эди: унинг кам бюджетли лойиҳаси Рокки тўсатдан энг яхши фильм учун ҳайкалчани қўлга киритади. 


Номаълум актёр ва сценарий муаллифи энди биринчи даражали юлдуз бўлди ва «Рокки»ни ўнлаб йиллар давомида муваффақиятли фильмлар қаторида сақлаб қолди

Рокки сюжети, фильмнинг суратга олиш жараёни ёки Сталлоненинг кинога борган йўли ҳақида юзлаб матнлар ёзилди ва ўнлаб видеолар таҳрир қилинди. Яна бир нарса қизиқ: Ўзи умуман «Рокки» нима учун «Оскар» олди? Ҳа, бу кучли ва кассабоп фильм, лекин рақобатчилар-номзодларга катта фарқ билан ютқазмаган. Айниқса, бундан олдин киноакадемиклар спорт ҳақидаги фильмни ҳеч қачон энг яхши деб эътироф этмаган.

«Рокки» «Таксичи» ва «Президентликнинг бутун армияси» билан курашди ва ғалаба кино танқидчиларининг ҳафсаласини пир қилди.

1977 йилда «Оскар» мукофотини топшириш маросими. Роккидан ташқари, бош соврин учун қуйидагилар курашмоқда:

«Такси ҳайдовчиси». «Олтин пальма тўпи» - Скорсезенинг асосий фильми. Нью-Йоркдаги адолатсизликдан бўғилиб, кечаси қурол олган Вьетнамлик фахрийнинг даҳшатли ҳикояси.


«Президентликнинг бутун армияси». Уотергейт можароси ҳақида мулоҳаза юритиш - ХХ аср Қўшма Штатларидаги асосий ички сиёсий воқеа. Тергов журналистлари яхши кўрадиган суҳбат драмаси.


«Телетармоқ». Америка киносининг классикаси Сидней Люмьет телевидениенинг фақатгина рейтинглар билан бандлигини кўрсатди - канал бошловчининг чарчаш фонида асабий тушкунликларини муваффақиятли шоуга айлантирди. Бу фильм «Таксичи» ва «Президентликнинг бутун армияси» билан биргаликда - номинация фаворити.


«Шон-шараф йўлида» фольклор қўшиқчиси Вуди Гутри ҳақида мусиқий биопик. Фильм тўртта ҳайкалчага эга чиқди, аммо бу йилдаги асосий номинация учун муносиб эмас эди.

«Рокки» уларнинг барчасини мағлуб этди. Буни Жек Николсон хотиржам ва бепарволик билан эълон қилди, зал қувончдан ғувиллаб кетди ва оркестр фильмнинг асосий мавзусини ижро этди. Сталлоне кенг ёқали кўйлакда, кўкси бироз очиқ, хижолат бўлиб, саҳнага югуради. Кейинчалик маълум бўлишича, Сталлоненинг ижарага олган камон галстуги аввал қаердадир йўқолган.

Бунинг ўрнига продюсер Роберт Чартофф асосан шундай дейди: «Рокки» ҳақидаги ҳикояни баҳам кўрган ва ҳаётимизни бойитадиган тушунча берган Сильвестр Сталлонега раҳмат» Бу оддий сўзларида ҳақиқат бор - Америка янги қаҳрамонларни талаб қилди. Ва буни Сталлоне ихтиро қилди.


Кино танқидчи Крис Нэшавати Роккининг ғалабасини Америка жамиятининг позитивликка бўлган талаби билан боғлайди

Мамлакат ўзининг 200 йиллигини нишонлади ва асосий фильмларда фақат зулмат бор: коррупцияни ўрганиш, беадаб телебошловчилар ва умидсиз аскар. Янги Голливуд ўсиб чиқди ва Американи ақл билан кашф қилишдан қўрқмаслигини кўрсатди. Фақат оддий одам эски Голливуддан ниманидир хоҳларди: содда бўлса ҳам умид нурини сочадиган фильм.

«Рокки»нинг учта продюсери бор эди. Улардан бири Ирвин Уинклер ҳам томошабинлар сингари байроққа ўралган зафарли боксчи туйғуларини ҳис қилди: «Менимча, ўша пайтда мамлакатда ўзгача бир тушкунлик бор эди - биз эндигина дахшатли ижтимоий муаммолар оғушидаги дастлабки 10 йилликни бошдан кечирган эдик. Тўсатдан бу фильм пайдо бўлди ва «Агар ўзингга ишонсанг, сенда ҳаммаси яхши бўлади»  - деди. Ва у кутилмаганда Американинг бир қисмига айланди. Назаримда, агар ушбу картина икки йилдан кейин ёки икки йил олдин суратга олинганида, у бу қадар машҳурликка эришмаган бўларди».

Рақобатчилар «Рокки» ғолиблик учун асосий даъвогар эканлигини ҳис қилишди. Маросимга кетаётиб, тармоқ ёзувчиси Педди Люмьет билан суҳбатда Рокки ғалаба қозонишини башорат қилиб, афсус билан қўшиб қўйди: «Бу аҳмоқона кичкина фильм. Кино академиклари яхши кўрадиган бемаънилик» .

Люмьетнинг ўзи ҳам «Рокки»нинг ғалабасидан ғазабланганини тан олди: «Мен беш марта «Оскар»га номзод бўлдим ва икки марта жаҳлимни чиқаришди. «Рокки», «Телетармоқ»ни мағлуб этди, Худойим... »

«Рокки» ғалабасининг яна бир сабаби - киноакадемия «Таксичи» фильмини мукофот учун ҳали етарлича «пишмаган» деб ҳисоблаганлигида эди. Лос-Анжелес киноархиви раҳбари Ян-Кристофер Хоракнинг фикрича, «Оскар» мукофоти популистик йўлдан кетди: «Мутахассислардан ҳеч ким «Рокки»ни жиддий қабул қилмади. Академиклар машҳурликка интилишади - улар бу танлов орқали сифат муаммо эмас деган фикрни тасдиқлашди. «Таксичи» академиянинг ёши улуғ аъзоларини жуда безовта қиларди. «Президентликнинг бутун армияси» эса сиёсий вазият туфайли ғалаба қозона олмади».


Фильм ижодкарлари ҳам «Рокки»нинг ғалабасига ишонишмади - ғалабадан кейин улар «Оскар»ни кечки овқат столи устида нишонлашди

Продюсер Уинклер фильм жамоаси учта ҳайкалчани қандай нишонлаганини эслади (энг яхши фильмдан ташқари, «Рокки» энг яхши режиссёр ва монтаж номинацияларида ғолиб чиқди). Улар «Оскар»нинг байрам оқшоми ўрнига кечки овқатга боришни афзал кўришди. У ерда Сталлоне диетасини бузди, гамбургер еди, сут коктейли ичди, яқин атрофдаги бошқа меҳмонлар эса учта «Оскар» порлаган столда ғайриоддий компанияга мурожаат қилишди.

Уинклер ҳам «Рокки»нинг ғалабасидан ҳайратда қолди. Фильм премьерасидан «Оскар»га қадар бор-йўғи 2,5 ой ўтди, Нью-Йорк ва Лос-Анжелесдаги биринчи намойишлар салбий баҳолар билан якунланди. Аммо тез орада фильм АҚШнинг барча кинотеатрларига тарқалди - кейин «Роккини севиб қолишди ва бирданига кўплаб кино мукофотлар номинацияларидан жой олди».

Сталлоне ҳам «Оскар»ни кутмаганди – кутилмаганда эришилган ғалаба ҳатто унинг ҳафсаласини ҳам пир қилди: «Назаримда, мен ўз чўққимга етиб келгандекман. Сизнинг фильмингиз мукофот олди, хўш, кейинчи? Бу ақл бовар қилмайдиган муваффақият эди».

Нима учун айнан «Рокки»? Сталлоненинг ўзи, унинг биринчи ижобий сценарийси иш берганига ишонади, бу унинг сценарий ёзиш одатларига ва жиддий кинонинг умумий маъюс образига зид келади:

«Менда қолган сценарийларни сотмоқчиман. Уларнинг сотилмаганлигининг асосий сабаби шундаки, уларнинг аксарияти ўта пессимистик фильмлар бўлиб, унда бош қаҳрамон доимо ҳалок бўлади, қиз оловда куяди ва ҳоказо. Қисқа қилиб айтганда, мен ҳамма нарсани ўзгартирдим. Энди одамларга ёқадиган кулгили кичик ҳикоялар ёзишни яхши кўраман, чунки уларда унчалик ҳам зўравонлик акс этмайди . Рокки - Золушка ҳақидаги ҳикоя. У ҳақиқатан ҳам семиз Золушкага ўхшайди».

Роккидан бери спорт ҳақидаги фильмлар атиги 2 марта бош совринни қўлга киритди: «Олов аравалари» ва «Миллион долларлик қизалоқ». Аммо спорт фильмлари доимий равишда номзод қилиб кўрсатилади ва номинацияларни қўлга киритди. Унинг орасида ҳали ҳам футбол ҳақида фильм йўқ, лекин бокс етакчилик қилади: «Ғазабланган буқа», «Миллион долларлик қизалоқ», «Жангчи».

Бошқа спорт турлари ҳам Голливуд орқали оммалашган. «Рокки» ғалабасидан сўнг фигурали учиш («Тоня ҳаммага қарши»), автопойга («Форд Феррарига қарши») ва ҳатто бильярд («Пул ранги») ҳақида фильмлар турли номинациялар бўйича ҳайкалачаларга муносиб кўрилди.


Хорижий материаллар асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг