UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0

31 окт 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Унчалик аҳмоқ эмасман". Де Ла Хойя боксга эҳтимолий камбэк ҳақида фикр билдирди

Америкалик 52 ёшли афсонавий боксчи Оскар Де Ла Хойя рингга қайтиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Оскар охирги расмий жангини 2008 йили ўтказган — ўшанда у энди порлаб чиқаётган юлдуз Мэнни Пакьяога мағлуб бўлганди. Шундан бери у фақат кўргазмали жангларда қатнашган.

2021 йилда у кутилмаганда фаолиятини қайта бошлаш ниятини билдирганди. Ҳатто Канело Альваресга қарши жанг ҳақидаги гаплар ҳам чиққан. Шунингдек, у собиқ UFC чемпиони Витор Белфортга қарши рингга чиқиши керак эди, аммо ковидга чалинганидан сўнг бу жанг бекор қилинганди.

FightHub TV'га берган интервьюсида Де Ла Хойя шундай деди:

"Мен унчалик аҳмоқ эмасман. Соя билан жанг қилдим — 10 сониядан кейин юрагим кўкрагимдан чиқиб кетгудек бўлди. Мэнни билан бўлган жангни эсласам, ўша пайтда ғалабага эмас, фақат жон сақлаш учун ҳаракат қилгандек эдим. Унда мен руҳимни — яъни боксчи руҳимни рингда қолдирганман. Тушуняпсизми, нима демоқчиман?", - деди Оскар де ла Хойя. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг