UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0

23 мар 10:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайт: Поветкин билан реванш фаолиятимдаги энг катта жанг

Супероғир вазн тоифасидаги англиялик чемпион Диллиан Уайт (27-2, 18 КО) вақтинчалик WBC чемпиони Александр Поветкинга (36-2-1, 25 КО) қарши реванш жанги ҳақида гапирди.

"Бу менинг фаолиятимдаги энг катта жанг. Мен Поветкинга ютқаздим, шунинг учун жавоб учрашуви бу менинг фаолиятимдаги энг катта жанг. Келинг, нима бўлишини кўриб чиқайлик, чунки битта зарба ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин.

Ҳозир оғир вазн учун битта, икки, учта мағлубият ҳеч нарсани англатмайди. Асосийси сиз яхши жангчилар билан жанг қиласиз ва қайтишингиз мумкин. Ғалаба қозонишга мажбурман. Мен босимдан ташвишланадиган одам эмасман. Буни хотиржам қабул қиламан.

Энди ғалабага эришиш учун нима қилишим керак бўлса, шуни қиламан. Агар менга бирон бир йигитга ҳужум қилиш, уни тўхтатиш ёки нокаут қилиш керак бўлса, мақсадимга етишиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Режам иложи борича, кимнидир нокаутга учратиш.

"Мен Поветкинни мағлуб этишим мумкинлигини биламан. Ўзимни 100 фоиз кўрсатаман. Менинг иккала қўлимда ҳам куч бор, лекин Поветкин жуда тажрибали, сабрли, ўта чидамли йигит. Сўнгги марта у қатъият кўрсатиб, мени тўхтатди. Шунинг учун энди бошланган ишни тугатишим лозим.

Кейин мен хато қилдим ва нима қилганимни дарҳол англадим. Хатолигини англашим учун кўп вақт талаб қилинмади. Фаолиятимда ҳали ҳам кўплаб жанглар бўлади ва мен олдинга боришга тайёрман ", - дея Уайтнинг сўзларини келтирган Boxing News 24.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг