UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда 0 20:08Нойер "Сантьяго Бернабеу"да рекорд ўрнатди 0 19:12Таэквондо бўйича ёшлар терма жамоамизнинг Тошкент мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 18:53Спорт курашлари. Алишер Ғаниев Осиё чемпиони, Шаҳзод Қўчқоровда бронза 0 18:39"Демак, қўлинг соғми? Августда кўришамиз". Иан Гарри Махачевга мурожаат қилди 0 18:17"Насаф" — "Бухоро" учрашуви мезбони алмашди: Ўйин Бухорода ўтказилади 0 17:53Топурия Царукяннинг айбловларига жавоб берди 0 17:30Гарри Каспаров: “Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” 0 17:05Тайсон Фьюри фаолияти ҳақида: "Мен энг умидсиз, семиз ва қўпол эдим" 0 16:39ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда 0 16:15Ҳумоюн Султоновнинг Хитойдаги муваффақиятсизликлари давом этяпти 0 15:50Расман. Octagon 86 учун ҳамюртимиз иштирокида марказий жанг белгиланди (ПОСТЕР) 0 15:26RAF 9 турнири учун ҳам юлдузли кард йиғиш ишлари бошланди 0 15:01"Пахтакор" биринчи учрашувини ўтказганига 70 йил тўлди 0 14:34Жавоҳир Синдаров: "Мен учун энг муҳими сифатли шахмат ўйнаш" 0

15 май 07:46
Янгиликлар

Енгил атлетика

Уч карра Осиё ўйинлари ғолибаси - Светлана Радзивил!

Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Светлана Радзивилнинг профессионал йўли ҳақида ҳикоя қилиб беришга қарор қилдик.

Светлана енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишига ихтисослашган ўзбекистонлик спортчимиздир.

У енгил атлетикадаги фаолиятини кўпкураш билан шуғулланишдан бошлаган ва бу йўналишда кўплаб мусобақаларда қатнашган. Кейинчалик эса баландликка сакраш билан астойдил шуғуллана бошлади.

Унинг биринчи йирик старти 2002 йилда Кингстонда ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб, унда ўзбекистонлик спортчи 1,70 метрга сакраб, 19-ўринни эгаллайди. Халқаро миқёсдаги биринчи муваффақияти эса 2004 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги кумуш медалига тўғри келади.

Светлана 19 ёшида бир мавсум ичида учта йирик мусобақанинг олтин медаль соҳибасига айланди. Булар ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги қитъа ва жаҳон чемпионатларидир. Бу даврда у аллақачон 1.90 метр баландликни забт этиб улгурди.

Радзивил 2010 йил Осиё ўйинларида 1,95 баландлик билан ғолиб бўлган. 2011 йил ҳамюртимиз Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди ва жаҳон чемпионатида саккизинчи бўлди. Шунингдек, у 2014 йилда ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида юқори натижаларни кўрсатди – 1.96 метр (ёпиқ иншоотлардаги шахсий рекорд). Бу натижа билан ҳамюртимиз Осиё чемпионати ғолибга айланди.

2018 йилга келиб эса, Светлана Осиё ўйинларининг уч карра чемпионига айланди. Шу билан бирга ҳамюртимиз мусобақа рекордини ҳам янгилади – 1.96 метр.

Светлана Радзивил халқаро турнирлардаги ғалаба ва медаллар шодасидан ташқари давлат мукофотларини ҳам қўлга киритган:
• «Шуҳрат» медали (2007),
• «Дўстлик» ордени (2013),
• Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2019).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг