UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

02 окт 15:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Оғир атлетика

Уч нафар ўзбек спортчисига "Gentra" автомобили совға қилиинди + ФОТО

Сўнгги йилларда Ватанимиз спортчилари жаҳон ареналарида оламшумул ғалабаларни қўлга киритиб келишаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бу ютуқларга Тошкент вилояти спортчилари ҳам ўзларининг салмоқли улушини қўшиб келмоқда.

Келгуси йил Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига Тошкент вилоятидан уч нафар спортчи йўлланмани қўлга киритишган. Булар – оғир атлетикачи Акбар Жўраев, боксчилар Элнур Абдураимов ҳамда Турсуной Раҳимова.

Бугун Тошкент вилояти ҳокимлигида ушбу спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор Рустам Холматов иштирок этиб, халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда устозларига миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг Токио-2020 лицензиантларига “Gentra” русумли автомобиль калитлари топширилди. Фақат, Элнур Абдураимов айни вақтда АҚШда бўлиб тургани ва профессионал боксда навбатдаги жангига тайёргарлик кўраётганлиги боис унинг номидан совғани отаси Нургали Абдураимов қабул қилиб олди.

Шунингдек, тадбирда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличев, бокс мураббийи, Олмалиқ шаҳар БЎСМ директори Озод Ҳасанов ҳамда тренер Азамат Туроповлар ҳам ҳоким совғаси – Ноутбук билан тақдирланди.

Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг