UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

26 окт 16:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Учкўприк туманида бокс бўйича ҳалқаро турнир бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мамалакатмизда спортни ривожнлантиришга бўлган эътибор кун сайин ошиб бормоқда.

Юртимиз боксчиларининг ҳалқаро ареналардаги ғалабали юришлари  туфайли ёшлар ўртасидан спортнинг бу турига бўлган қизиқиш янада ортаётганини кўришимиз мумкин.

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Палохон шаҳарчасида куни кеча янги бокс мактаби иш бошлади. Маҳалла аҳли хашар йўли билан қурган бино ёш спортчиларга топширилди. Шу кунгача Палохон шаҳарчасидаги мактаб залида ўз машғулотларини олиб бораётган Авазжон Ёқубов бошчилигидаги боксчилар энди ўзларининг бокс мактабига эга бўлишди. 

Бокс клубининг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, ёши улуғ отахонлар ҳамда туман раҳбарлари иштирок этишди. 

Бугун эса янги очилган бокс клубида Учкўприк тумани хокими соврини учун “Ёшлар терроризмга қарши” шиори остида ҳалқаро турнир бошланди. Бу турнирда Ўзбекистоннинг кўплаб вилоят ва шаҳарларидан ҳамда қўшни Тожикистон, Қирғизстон, Қозоғистон давлатларидан боксчилар иштирок этишмоқда.

Мусобақада 2004-2010 йиллар оралиғида туғилган боксчилар, 12 та вазн тоифасида совринлар учун кураш олиб боришади. Турнирда республикамиздан ҳамда қўшни республикалардан ташриф буюрган рефери ва хакамлар  учрашувларни халол ўтишини таъминлаб боришмоқда.

- Бу турнир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёшларни терроризм каби нотўғри йўлларга кириб кетишларини олдини олиш мақсадида ўтказилмоқда. Мусобақа янги очилган бокс мактабида ўтказилаётгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Палохон шаҳарчаси аҳлига , маҳалла фуқаролар йиғини раҳбарларига ҳамда Учкўприк туман хокимлигига бу турнирни ташкиллаб беришаётганлари учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қолаваерса бу каби турнирларда ёш боксчиларимиз ўз маҳоратларин яна бир бор синовдан ўтказиб олишларига имконяит беради.    Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистондан келган болалар билан рингга чиқиш шогирдларимизга ҳам биз учун ҳам жуда қизиқарли бўлади", - деди Қўқон шаҳридан келган мураббий Абдумажид Муллажонов.

- Авваламбор, бизни чиройли тарзда кутиб олишгани ҳамда барча шароитларни яратиб беришгани учун ташкилотчиларга Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар номидан рахмат демоқчиман. Сўнгги йилларда қўшни Ўзбекистон халқи билан алоқаларимиз ҳар соҳада ривожланиб бораётганидан миннатдормиз. Ўзбек бокс мактаби хозирги пайтда дунёда етакчилардан бўлиб тургани бизни ҳам қувонтиради. Тожикистон боксчилари ҳам сўнгги йилларда аста секин Осиё миқёсида ўзларини кўрсатиш учун интилишмоқда. Учкўприк туманида ташкиллаштирилган ҳалқаро турнирда Тожикистоннинг Хўжанд ва Хатлон вилоятиларидан ҳамда Душанбе шаҳридан жами бешта бокс мактабининг тарбияланувчилари иштирок этишмоқда. Ўзбекистондаги турнирда иштирок этиш мураббийларимиз учун ҳам ёш боксчиларимиз учун ҳам жуда катта тажриба мактабини ўтаб беради. Мен бу ерда рефери сифатидан иштирок этмоқдаман. Барча жанглар халол ва чиройли тарзда ўтаётгани бизни беҳад қувонтирмоқда. Ўйлайманки Палохон шаҳарчасидаги турнир давомли бўлади, - деди Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан ташриф буюрган рефери Хуршид Абдуллаев.

Мусобақанинг дастлабки кунида энг ёш боксчилар рингга кўтарилишди. Биз мусобақа натижалари ҳақида кейинги хабарларимизда янада батафсил маълумот беришга харакат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг