10 янв 16:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 2018 йилнинг энг яхши жангини эълон қилди, у Хабиб - Конор жанги эмас
Хабар берганимиздек, аралаш қоидалар бўйича UFC ташкилоти бир нечта номинация бўйича 2018 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.
“Йил жанги” номинациясида кўпчилик Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги чемпионлик жанги эътироф этилса керак деб ўйлаганди. Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади.
Айнан Хабиб ва Конор октагонга чиққан UFC 229 турнирининг аҳамияти жиҳатидан иккинчи баҳси 2018 йилнинг энг яхши жанги деб топилди. Ҳа, бу Тони Фергюсон ва Энтони Петтис ўртасидаги жанг. Қонли жангнинг иккинчи раундида шифокорлар аралашуви билан баҳс тўхтатилди ва Тони ғолиб сифатида эълон қилинди.
Ҳавола :
Фикрлар