08 июн 10:48
Янгиликлар
UFC 238. Марказий жанг иштирокчилари ҳам тарозидан ўтишди
Ёз фасли турнирларини очиб берувчи ушбу UFC оқшомининг марказий жанги Генри Сехудо ва Марлон Мораес иштирокида ўтказилади. Ғолиб жангчи енгил вазнда вакант бўлиб турган чемпионлик камарини қўлга киритади.
Допинг сабаб Ти Жей Диллашоу чемпионлик камаридан воз кечганидан сўнг ушбу чемпионлик титули эгаси қолганди. Генри Сехудо яна бир вазнда чемпион бўлиш учун WSOF ташкилотининг собиқ қироли бўлган бразилиялик Марлон Мораесга қарши октагонга чиқади.
Олимпиада чемпиони бўлган Сехудо кетма-кет икки UFC чемпионини мағлуб этганидан сўнг унга ишонч ортди. Лекин эртанги жангда Марлоннинг имкониятлари бироз юқорироқ баҳоланмоқда. Мораеснинг кикбоксингдаги тажрибаси ва зарба йўллаш техникаси унга ғалаба келтириши мумкин. Кўпчилик экспертлар Марлоннинг тўртинчи раунддаги техник нокаутли ғалабасини тахмин қилишмоқда.
Фикрлар