UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

22 окт 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 294 турниридан ким қанча ишлаб олди?

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказилган UFC 294 турнири жангчиларининг кечаги иштирокчиларидан қанча қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди.

Кутилганидек, UFC 294 турниридаги энг катта гонорар Ислам Махачевга насиб этди. Биринчи раунддаёқ ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановскини нокаутга учратган Ислам 1,79 млн АҚШ доллари миқдорида гонорар ишлаб олди. Ушбу суммадан 750 000 доллари иштирок, 100 минги ғалаба, 850 минги PPV, яъни пуллик трансляциялар улуши, 50 минги энг яхши жанг учун бонус, 42 минг доллари эса ҳомийлар тўлови ҳиссасига тўғри келади.

Абу-Дабидаги оқшомнинг марказий жангини сақлаб қолган Волкановски эса 1,58 млн долларлик (750 минг – жанг учун, 800 минг – PPV сотувидан тушган маблағ, 32 минг доллар ҳомийлар тўлови) чекка эга чиқди.

Камару Усманга мағлубият тақдим этган Хамзат Чимаев ўз ҳамёнини 865 000 доллар гонорар (250 000 – иштирок, 100 000 – ғалаба, 500 000 – PPV улушидан, 15 – ҳомийлар тўлови) эвазига бойитиб олди.

Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, Усман Чимаевдан кўпроқ гонорар ишлади. Нигериялик жангга икки ҳафта қолганида жароҳатланган Костани алмаштирди. Камару 1,02 млн доллар (500 000 жанг учун, 500 000 пуллик трансляциялар, 20 000 – ҳомийлик бонуси) гонорарга эга бўлди.

Магомед Анкалаевнинг яна омади чопмади. У Жонни Уокернинг бош қисмига партер ҳолатида тиззаси билан тақиқланган зарба бергани учун жанг ўтказилмаган деб топилди. Анкалаевнинг гонорари 225 000, Уокерники – 160 000 долларни ташкил этди.

Шарабутдин Магомедов UFC промоушенидаги дебют жангидан 28 000 доллар ишлаб олди. Виктория Дудакова – 39 200 (20% гонорари вазн қила олмагани учун кесилган), Муҳаммад Наимов – 49 000, Муҳаммад Мокаев – 71 000, Саид Нурмагомедов – 205 000, Икрам Алискеров – 99 000 АҚШ доллари миқдорида гонорар олади.

UFC 294 турнирининг Топ-10 гонорар соҳиблари: Ислам Махачев 1 790 000, Алекс Волкановски 1 582 000, Камару Усман 1 020 000, Хамзат Чимаев 865 000, Магомед Анкалаев 225 000, Саид Нурмагомедов 205 000, Жонни Уокер 160 000, Тим Эллиотт 160 000, Уорли Алвес 120 000, Икрам Алискеров 99 000. 

Маълумот учун, навбатдаги UFC турнири 5 ноябрь куни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтади. UFC Fight Night 231 турнирида оғир вазн тоифасининг Топ-10 рейтингидан ўрин олган Жаилтон Алмейда (рейтингда 9-ўрин) ва Деррик Льюис (рейтингда 10-ўрин) иштирокидаги жангга гувоҳ бўламиз. Агар жароҳат олмаганида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам Бразилияда мезбон жангчи Кайо Баралльога қарши октагонга чиққан бўларди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг