03 янв 13:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC. Густафссон оғир вазн тоифасига ўтишни режалаштирмоқда
UFC жангчиси Александр Густафссон Жон Жонсга қарши жангдан сўнг оғир вазн тоифасига ўтиши мумкинлигини айтди.
"Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўрамиз, нима бўлар экан. Бу менга қизиқ экан, жанг қилишда давом этавераман. Вазн тоифамни ўзгартиришим мумкин. Оғир вазн - яхши вариант. Мен бу ерга жанг қилиш учун келганман. Ярим оғирми, оғир вазнми - бунинг катта аҳамияти йўқ. Мураббийлар билан гаплашаман ва ундан кейин бир қарорга келамиз.
Бу футбол ёки теннис эмас. Бу ерда ҳар бир жанг ҳаётни ўзгартириб юбориши мумкин. Жонсга мағлуб бўлганим омадсизлик, аммо бу спорт. Биз уни яхши кўрганимиз учун шуғулланамиз", - деди Густафссон.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар