10 апр 15:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC маликаси икки йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтмоқда
Собиқ UFC чемпиони Йоанна Еджейчик икки йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтмоқда.
У 11 июнь куни яна бир собиқ чемпион Вели Чжанга қарши баҳс олиб боради. Реванш жанги UFC 275 кечасининг кардидан ўрин олди.
Маълумот учун, жангчилар ўртасидаги илк баҳс 2020 йилнинг март ойида бўлиб ўтган ва беш раундлик тўқнашув хитойликнинг ғалабаси билан якунланган эди. Ўша жанг 2020 йилнинг энг яхши жанги деб эълон қилинганди.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар