UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Шама". Перейра Анкалаевга мурожаат қилди 0 16:49Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов жамоадошини шартномасиз қолдирди 0 16:28МДҲ ўйинлари: Таэквондо ва сузиш баҳсларида навбатдаги медаллар қўлга киритилди 0 16:07Обамеянг – ЕЧЛда рекорд ўрнатди 0 15:46"Ташқи кўриниш алдамчи" Дуэйн Жонсон Александр Усик ҳақида фикр билдирди 0 15:25Бенуа Сен-Денининг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 15:04Артём Лобов Зубайра Тухуговга қарши жангининг бекор қилинишига сабаб бўлган жароҳатини кўрсатди + ФОТО 0 14:43Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди 0 14:22Пекин (ATP). Янник Синнер фаолиятидаги 21-совринини қўлга киритди 0 14:01"Мераб, вақтинг яхши ўтди, энди навбат менга" - Сэндхаген 0 13:40UFC 320: Медиа тадбирлар бошланди (Тўлиқ кард + ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 13:19ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик" 0 12:58"Перейрага Анкалаев билан жангигача қулай рақиблар берилган эди" - Аспиналл 0 12:37"Махачев учун енгил вазнга қайтиш жуда қийин бўлади" - Порье 0 12:16Вячеслав Качанов Осиё чемпионатида иккинчи бронза медалини қўлга киритди 0

15 авг 20:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC медиаҳуқуқларни 8 миллиард долларга сотди. Қандай қилиб бунчалик кўп?

Теглар :  UFC
Бу аввалги шартномадан 4 баробар қиммат!

ММА оламида катта воқелик: Paramount компанияси UFC’нинг барча турнирларини трансляция қилиш ҳуқуқини олиб, етти йиллик шартнома имзолади.

Нима ўзгаради ва бу қанчалик муҳим?

Paramount етти йил давомида ESPN’га нисбатан 7 баравар кўп тўлайди ва Оқ уйда ўтадиган турнирни бепул намойиш қилади.

Paramount медиахолдинги АҚШ ҳудудида UFC’нинг барча турнирларини эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Йил давомида бу 13 та рақамли (PPV) турнир ва 30 та Fight Night шоуни ўз ичига олади. Барча турнирлар фақат Paramount+ стриминг платформасида намойиш этилади. Айрим йирик рақамли турнирлар анъанавий телевидение томошабинлари учун CBS телеканалида бепул кўрсатилади.

Масалан, лига 2026 йилда ўтказишни режалаштираётган Оқ уйдаги турнир ҳам шундай форматда бўлади:

"Эҳтимол, бу [бепул трансляция] CBS’да намойиш этилади. Тасаввур қилинг: Оқ уйдаги турнир, тўғридан-тўғри эфир, бепул, CBS орқали. Биз йилига тўртта йирик турнирни CBS’da ўтказамиз, жумладан, келаси йил 4 июлда Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган Оқ уй турнири ҳам шулардан бири".

Шартномага кўра, UFC медиаҳуқуқлардан йилига $1,1 млрд, умумий ҳисобда $7,7 млрд даромад олади. Бу ESPN билан амал қилаётган (2025 йил охиригача) шартномага нисбатан катта фарқ — ҳозирги битим бўйича лига йилига 300 миллион доллар олади.


Бошқа спорт турларида медиахуқуқлардан тушадиган даромадлар:

UFC президенти Дэна Уайт албатта келишувдан жуда мамнун:

"Бу UFC’ни дунёдаги энг йирик спорт турлари қаторига қўяди. Paramount ва CBS тармоқлари орқали қамров — бизнинг спортчиларимиз ва мухлисларимиз учун катта ютуқ".

Paramount ҳам битимдан хурсанд. Компания ҳар йили стриминг хизматини кенгайтирмоқда. Paramount+ кино, сериаллар ва АҚШ телеканалларидан ташқари, Чемпионлар Лигаси ва NFL ўйинларини ҳам намойиш этади.


UFC PPV моделидан воз кечди — энди АҚШда жангларни кўриш арзонлашади

Узоқ йиллар давомида UFC’нинг асосий даромад манбаи PPV (Pay-Per-View — алоҳида тўланадиган трансляция) эди. Энди рақамли турнирлар Paramount+ обунасига қўшимча тўловсиз киритилади. UFC ва Paramount бу томошабинлар сонини кенгайтиради ва лига машҳурлигини янада оширади, деб ҳисоблайди.

PPV тизими қандай ишлаган? Томошабинлар ойлик ёки йиллик обунани эмас, балки алоҳида жанг ёки турнирни сотиб оларди. Масалан, UFC 319’даги Дрикус Дю Плесси — Хамзат Чимаев жанги PPV форматида 42 долларга таклиф қилинади. 2026 йилдан бошлаб АҚШда UFC кўриш арзонлашади — Paramount+ ойлик обунаси $7,99, рекламасиз талқин $12,99.

UFC’нинг энг кўп сотилган турнирлари: 2 миллиондан ортиқ сотув фақат бир марта бўлган, сотувлар бўйича рекордчи — Конор Макгрегор. 


TKO (UFC қарайдиган компания) президенти Марк Шапиро PPV’ни "мухлислар учун тўсиқ" деб атади:

"Бу эскирган модель. Ҳозир платформа орқали нима кўрсатишади? Баъзан тун ярмида бошланадиган катта бокс жанги, ёки DirecTV’да фильмлар... Бу — мухлислар учун девор, тўсиқ".


Дана Уайт айтишича, PPV бутунлай йўқолмайди, лекин камаяди:

"Шартномада PPV йўқ. Лекин баъзи ҳолларда — масалан, кутилмаган катта жанг пайдо бўлса — биз уни алоҳида PPV сифатида қиламиз. PPV ўлмаган".


Жангчилар учун нималар ўзгаради? Бошқа мамлакатлардаги трансляциялар масаласи қандай бўлади?

Ҳозир кўплаб UFC юлдузлари PPV сотувидан фоиз олади. Янги шартнома уларнинг шартларига қандай таъсир қилади — ҳозирча маълум эмас, аммо Шапиро бу орқали жангчилар ҳам хурсанд бўлишини айтди. Paramount+’нинг ҳозирда 77 млн обуначиси бор, улар ёрдамида аудитория 300 млн га чиқиши мумкин.

Халқаро трансляциялар ҳозирча ўзгармайди. Paramount Global битими фақат АҚШни қамраб олади. UFC Fight Pass бутун дунёда (АҚШдан ташқари) ишлайди.

Paramount келгусида халқаро ҳуқуқларни ҳам ўрганмоқчи, аммо бу босқичма-босқич амалга ошади.


Битим арафасидаги бошқа воқеалар:

Бир неча кун олдин Paramount 2006 йилда асос солинган Skydance компанияси билан $8 млрдлик бирлашиш жараёнини якунлади. Skydance кино, сериал, видео ўйин ва спорт контенти ишлаб чиқаради. UFC ҳуқуқларини олиш — бирлашган компаниянинг илк йирик стратегик қадами сифатида баҳоланди.

UFC аввал бир нечта номзодлар билан музокара олиб борган. Paramount ва Skydance бирлашиши эса битимни тезлаштирди. Аввал UFC пакетни бўлиш (Fight Night ва рақамли турнирлар учун турли шериклар) вариантларини кўрган, аммо Paramount барча ҳуқуқларни олмоқчи бўлди.

Охирги йилларда UFC молиявий жиҳатдан яхши ҳолатда. 2021 йилда рекорд даражадаги ҳомийлик даромадлари қайд этилди ва 14 та янги халқаро медиа битим имзоланди. 2022 йилда йиллик даромад $1,140 млрд, 2023 йилда $1,3 млрд, 2024 йилда $1,406 млрд бўлди.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг