UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

25 фев 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC рейтинги янгиланди: Стрикленд ғалабасига қарамай Имавовдан ўтиб кетолмади

Хьюстонда бўлиб ўтган UFC Fight Night 267 турнири якунлари бўйича бир нечта вазн тоифаларида UFC рейтинги янгиланди.

Энтони Эрнандесни муддатидан аввал мағлуб этганига қарамай, Шон Стрикленд ўрта вазн тоифаси рейтингида франциялик Насурдин Имавовни ортда қолдира олмади. У дивизионнинг кучли ўнталигида учинчи поғонада қолди. Учинчи раундда техник нокаут билан мағлуб бўлган Эрнандес эса тўртинчи ўриндан олтинчи поғонага тушди. Бу эса Брендан Аллен ва Исраэль Адесаньяга биттадан ўринга кўтарилиш имконини берди.

Оғир вазн тоифаси рейтингида ҳам бир нечта ўзгаришлар кузатилди. Анте Делияни мағлуб этган Сергей Спивак Ризван Куниев билан ўрин алмашди. Витор Петрино дивизионнинг янги Топ-15 вакилига айланди. Саккизинчи ўринни эгаллаб келган Жаилтон Алмейда лигадан четлатилган. Марчин Тибура ва Мик Паркин 2, Деррик Льюис 3, Таллисон Тейшейра, Шамиль Газиев 1 поғонага кўтарилди. 

Энг енгил дивизион рейтингини кутилмаганда шу ҳафта охирида Мехикодаги UFC Fight Night 268 турнирининг марказий жангида Брендон Морено билан тўқнаш келадиган Лонир Кавана тарк этди ва унинг ўрнини Жозеф Моралес эгаллади.

Ўз дивизионларининг энг яхши Топ-15`талигига сербиялик Урош Медич (ярим ўрта вазн тоифасида 12-ўрин) ва Мелкуизаэль Коста (ярим енгил вазн тоифасида 13-ўрин) кирди ва Жоселин Эдвардс аёллар ўртасидаги енгил вазн тоифасида ўн тўртинчи ўриндан ўн биринчи ўринга кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг