UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

29 сен 11:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC тарихидаги энг ёш жангчига айланган Росаснинг ёши "урилганми"?

Теглар :  Рауль Росас
Рауль Росас ҳақиқатан ҳам 17 ёшдами?

Росас Жуниорнинг паспортидаги рақамлардан кўра бироз каттароқ кўринади. Бироқ Дана Уайт барчасини текширган.

Дана Уайтнинг даъвогарлар лигаси навбатдаги турнирида бир қанча қизиқарли жангларга гувоҳ бўлдик. Ушбу турнирда бир қанча жангчилар шартномага эга бўлишди. Мисол учун, Хабиб Нурмагомедовнинг ёшлигини эслатувчи Нурулло Алиев. Бундан ташқари, Рауль Росас Жуниор ҳам UFC'дан шартнома олди. Америкалик ёш спортчи Мэндо Гутьерресни ҳакамлар қарори билан мағлубиятга учратди. Жанг унчалик ҳам қизиқарли ўтмаган бўлса-да, эътибор қаратадиган бир жиҳат бор эди. Бу Раулнинг ёши бўлиб, у бор йўғи - 17 ёшда эди!

Бу билан йигитча промоушен тарихида бунгача сақланиб келган 19 ёшли энг ёш жангчи рекордини янгилади. Энг ёш жангчи бўлишига қарамасдан, Рауль ўша куни октагонда жуда тажрибали спортчидек кўринди. Раулнинг хотиржамлиги ва тажриба арсенали ҳаттоки Дана Уайтни ҳам ҳайрон қолдирди. Промоушеннинг қудратли раҳбари жангдан кейинги интервью жараёнида ҳам эмоцияларини яширмади.



"Йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилишди. 17 ёшли жангчининг ўзини тутиши мени ҳайратда қолдирди. Барчасини кузата туриб, Росаснинг UFC'да жанг қилишга тайёрлигига шубҳа қилмадим. Мен бу йигитдан ҳайратландим - у бетакрор. У мен кўрган ва: "Эй Худойим, бу йигит даҳшатнинг ўзгинаси, фантастика" деб ўйлайдиган йигитлардан бири", - дея таъкидлаб ўтган Уайт.

Росаснинг фаолиятида илк бор ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди. Аввалги беш жангини у муддатидан олдин якунлаган эди: битта нокаут ва тўртта сабмишен! Кураш - мексикалик йигитнинг кучли томонларидан бири - у бўғиш ва оғритиш усулларини яхши ўзлаштирган. Чидамлилик ҳам тўлиқ тартибда ривожланган, бундан ташқари, Росас уч раунд давомида мутлақ хотиржам ҳаракатланди. Унга фақатгина нокаут қилувчи зарба етишмаяпти, аммо бу вақтинчалик ҳолат.


Росаснинг кўриниши бироз чалғитувчан. Ижтимоий тармоқларда кўпчилик UFC мухлислари унинг 17 ёшда эканига шубҳа қилишмоқда. У бироз катта кўринади. Эҳтимол, Жуниор ёшини "ургандир"? Албатта бу ҳолатда истиснолар бўлмайди. Аммо бундай масаланинг таниқли промоушен билан боғлиқ экани, бунга ишончни сусайтиради. 17 ёшли йигитга ишонишдан аввал Дана унинг нозик томонларини ўрганган бўлса керак. Акс ҳолда, у Дана бўлмай қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг