13 фев 14:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC. Уиттакер - Гастелум чемпионлик жанги ёзда ўтказилади
Аралаш қоидалар бўйича ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Роберт Уиттакер ҳамда даъвогар Келвин Гастелум ўртасидаги чемпионлик жангининг ёз фаслида ўтказилиши кутилмоқда
Бу ҳақда Гастелумнинг менежери Али Абдулазиз хабар берди.
“Мен куни кеча UFCпрезиденти Дана Уайт билан гаплашдим. Уиттакер беш ҳафтадан сўнг машғулотга қайтади. Бу ҳолатда жангнинг июнь ёки июль ойида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади”, - деди Абдулазиз.
Эслатиб ўтамиз, аслида бу чемпионлик жанги ўтган якшанба тонгида Австралияда ўтказилиши керак эди. Лекин жанг куни Уиттакернинг соғлиғида муаммолар юзага келгани боис, чемпионлик баҳси бекор қилинганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар