UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Топурия - Гэтжи жангини ким суғурта қилиши расман маълум бўлди. У тарозидан ҳам ўтди + ФОТО 0 10:18Бекзод Абдураҳмонов RAF 10 турнирида гиламга чиқди 0 09:39Марокаш мураббийи Бразилия билан қайд этилган дуранг ҳақида гапирди 0 08:59Красноярскдаги турнирнинг илк куни иккита медаль қўлга киритдик 0 08:36UFC Freedom 250 тарози маросими: Топурия ва Гэтжи меъёрни бажарди, Перейра Гандан оғир чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:11RAF 10 тарози натижалари: Бекзод Абдураҳмонов, Хамзат Чимаев, Арман Царукян, "қария" Тони Фергюсон тарозига чиқди 0 06:44Карло Анчелотти Бразилиянинг ЖЧ-2026`да Марокаш билан ўйнаган дуранги ҳақида гапирди 0 01:43Муҳиддин Мамажонов, Азамат Нуфтиллаев, Жаҳонгир Нажмиддинов ва бошқа юлдузлар жанг қилган Octagon 87 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 01:39Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши жанги тўртинчи раундда жароҳат туфайли тўхтатилди 0 00:56Азамат Нуфтиллаевнинг Тошкентдаги чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 22:56Жаҳонгир Нажмиддинов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 22:17Жасур "Тайсон" қозоғистонлик рақибини бир зарбада қулатди (ВИДЕО) 0 21:22UFC Freedom 250 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашишди. Натижалар қандай? 0 19:20ИНТЕРВЬЮ. Асилбек Алиевнинг ёши "урилганми"? У терма жамоада ўзидан кичиклар билан ўйнайдими? 0 18:29Камилла Раҳимова Эмма Радукануга қарши кортга чиқди 0

07 май 16:48
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC'чилар кўрмасин: Бокс "бойваччалари" жанглардан қанча пул ишлаб топган?

Ринг миллионерлари ҳақида.

Бокс узоқ вақтдан бери бутун дунё бўйлаб энг машҳур спорт турларидан бири ҳисобланади. Спортнинг ушбу тури бўйича кўплаб жангчилар жаҳонга танилган ва мўмайгина даромад ишлаб олган. Бугун биз рингдан ташқарида олиниши мумкин бўлган сон-саноқсиз реклама ва ҳомийлик даромадларидан ташқари бокс орқали энг кўп пул топган чарм қўлқоп усталари ҳақида сўз юритамиз. 

1. Флойд Мейвезер (560 миллион доллар)

Ҳозирда "нафақа"га чиққан Флойднинг бойлиги 560 миллион долларни ташкил этади. АҚШлик боксчи проф рингда жами 50 та ғалабага эришган. Шулардан 27 таси муддатидан аввал якунланган. Шунингдек, у бирор марта ҳам мағлуб бўлмаганини таъкидлаш лозим. 

"Узун-қулоқ" хабарларга кўра, Мейвезер 2014 йилдаги 14 сония давом этган жанги учун 9 миллион доллар ишлаб олган.


2. Жорж Форман (300 миллион доллар) 

Июнь ойида 74 ёшга тўладиган Жорж ўз карьераси давомида 81 та жанг ўтказиб, 76 бор ғалаба қозонган, ғалабаларининг 68 таси муддатидан аввал якунланган. "Қария"нинг фаолияти давомида тўплаган даромади 300 "лимон"ни ташкил этади.


3. Мэнни Пакьяо (220 миллион доллар)

Жаҳон боксининг тирик афсонаси саналмиш Мэнни 220 миллион доллар билан рўйхатнинг 3-поғонасидан жой эгаллаган. Пакьяо бешта вазн тоифасида чемпион бўлган ягона боксчи бўлиш билан бир қаторда, актёр, сиёсатчи ва Филиппин Сенатининг спорт қўмитаси раиси ҳамдир.


4. Оскар де ла Хойя (200 миллион доллар)

1973 йил АҚШда туғилган Оскарнинг боксдан кўрган умумий даромади 200 миллион долларни ташкил этади. 2008 йил карьерасини якунлаган америкалик жангчи ҳозирда "Golden Boy Promotions" орқали ҳам "соққа" қилиб турибди. 



5. Канело Альварес (140 миллион доллар)

Альварес бугунги кунда энг кўп маош олувчи боксчилардан саналади. У 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг мартига қадар индивидуал шартнома миқдори бўйича етакчи спортчи бўлганди. Шунингдек, Канело жангларни энг қиммат нархда (73 миллион доллар) трансляция қиладиган боксчи.


Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг