UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Кейингиси ким? Кичигин ёки Чапанов? Шоҳасан Мирзаматов жавоб берди 0 09:29Бугун курашчи қизларимиз тарих яратиш учун гиламга чиқишади 0 09:08Осиё кубоги. Бугун олимпиячиларимиз Кувайтга қарши майдонга тушишади 0 08:47Porsche Tennis Grand Prix. Рибакина 1/2 финалга чиқди 0 08:26IBF'нинг янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди 0 08:05Бугун Осиё чемпонатининг илк куни 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:44Шомуродовнинг "Кальяри"си "Ювентус"га қарши ўйиннинг охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:23Париж-2024 йўлланмалари сони 29 тага етди! 0 07:02Бугун Тошкентда самбо бўйича халқаро турнир ўтказилади 0 01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0

15 июл 12:45
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон-2017. Бугун финалда 14 ёш тафовутига эга теннисчилар тўқнашади

Бугун Лондон шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги яккалик мусобақасининг ғолибаси аниқланади.

Ҳал қилувчи финал учрашувида испаниялик 23 ёшли Гарбинье Мугуруса америкалик 37 ёшли Винус Уильямсга қарши кортга чиқади. Бугунги финал Мугуруса учун “Катта Дубулға” мусобақаларидаги учинчиси бўлади.

Уимблдон-2015 финалида у америкалик Серена Уильямсга имкониятни бой берганди. “Ролан Гаррос”да эса ўша мағлубият учун реванш олган эди. Теннисчилар ўзаро шу кунгача ўзаро 4 маротаба тўқнаш келишган. Баҳсларнинг 3 тасида Уильямсларнинг тўнғичи зафар қучган.


Шунингдек, бугун Уимблдон турнирида яна 3 та финал учрашуви бўлиб ўтади. Аёлларнинг яккалик финалидан ташқари, ҳам аёллар, ҳам эркаклар ўртасидаги жуфтлик финали ҳамда ўсмир ёшидаги қизлар иштирокидаги финал учрашуви ҳам айнан бугун ўтказилади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг