UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0

27 июн 08:23
Янгиликлар

Теннис

“Уимблдон”. Бугун Шарипова “Улкан тож” ғолибасига қарши ўйнайди

Шу кунларда Лондон шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнирининг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг хотин-қиз теннисчилар турнирида ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Теннисчимиз саралашнинг илк даврасида италиялик Ясмин Паолинини 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Бугун Сабина ярим финал учрашувида Вера Звонарёвага қарши кортга чиқади. 

Россиялик бу теннисчи фаолияти давомида икки марта “Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг жуфтлик баҳслари ғолибаси бўлган. Яккаликда эса АҚШ Очиқ чемпионати финалига қадар етиб борган. 

Маълумот учун, Сабина Шарипова айни пайтда жаҳон рейтингида 133, Звонарёва эса 141-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. Ўтган йилнинг 8 сентябрь куни Хитойнинг Дальян шаҳрида ўтган ўша учрашувда Звонарёва ғалаба қозонган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг