UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

14 июл 15:10
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида 3 та матчболдан чиқиб кетган тандем чемпион бўлди

Бугун Лондон шаҳри мезбонлигида ўтаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири якунига етади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа бош соврини финляндиялик Харри Хелиоваара ва британиялик Генри Паттенга насиб этди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатишди. Бу жуфтлик деярли 3 соат давом этган баҳсда 3 та матчболдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. 

Хелиоваара ва Паттен ҳамкорлиги финалда австралиялик теннисчилар Макс Пёрселл ҳамда Жордан Томпсон жуфтлигини иродали тарзда мағлубиятга учратди - 6/7(7), 7/6(8), 7/6(11:9). Уччала сет ҳам тай-брекка қадар етиб боргани учрашувнинг қанчалик муросасиз кечганини кўрсатмоқда. 

Баҳс давомида Хелиоваара ва Паттен 2, Пёрселл ҳамда Томпсон 15 та эйс зарбасини амалга оширган. Ҳар иккала жуфтлик ҳам бирон мартта рақиблари геймини ютиб ололмаган. Яъни, брейкдан ҳеч қайси жуфтлик фойдалана олмаган. Хелиоваара ва Паттен фаолиятларида илк бор "Катта Дубулға" турнирида чемпион бўлишди. Улар биргаликда 2000 рейтинг очкоси ва 650,000 фунт стерлинг мукофот пулини ҳам қўлга киритишди. Пёрселл ва Томпсон эса 1200 очко ҳамда 330,000 фунтга эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг