18 мар 14:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Усик мен билан жанг қилишдан қўрқаяпти" - Уайлдер
WBC йўналишида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер Александр Усик унга қарши жанг қилишни истамаётганини қўрқув билан боғлади.
"Менинг исмим унинг рўйхатида йўқми? Балки у йўналишини ўзгартиргандир. Кўп ҳолларда одамларда мени кўрганда қўрқув ишга тушади.
Кўрамиз. Агар бу жанг бўлмаса ҳам, орзуларим вайрон бўлмайди. Мен барибир шу ердаман, Усик билан нима бўлишидан қатъи назар. Менга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ. Мен дивизиондаги бошқа йигитлар учун эмас, ўз мақсадларим учун курашаяпман", — деди Уайлдер.
Ҳавола :
Манба : Boxing News
Фикрлар