UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

03 янв 13:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Генри Сехудонинг RAF 6 турниридаги рақиби маълум бўлди

Америкалик 38 ёшли собиқ икки вазнда UFC чемпиони Генри Сехудо ММАдаги фаолиятини якунлаганидан кейинги илк беллашувини ўтказади.

У эркин кураш бўйича ташкил этиладиган баҳсда UFC фахрийси Юрайя Фейберга қарши гиламга чиқади. Бу ҳақда MMA Fighting нашри хабар бермоқда. RAF 6 турнири доирасида ўтадиган ушбу беллашувга 28 февраль куни АҚШнинг Аризона штати Темпе шаҳри мезбонлик қилади. 

Генри Сехудо бир ой олдин ММАдаги фаолиятини якунлаган эди. Ўшанда у UFC турнири доирасида Пэйтон Талботтга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Сехудо эркин кураш бўйича Пекин-2008 Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. У MMAдаги сўнгги тўртта жангида мағлубиятга учраган. 

46 ёшли Фейбер эса собиқ WEC чемпиони бўлган. UFC камари учун даъвогарлик қилган. 2024 йилда у Жефф Гловер ва Бибиано Фернандесни грепплинг бўйича ўтказилган жангларда мағлубиятга учратган. Унинг ММАдаги сўнгги ғалабаси 2019 йилга тўғри келади. Ўшанда у бир дақиқада Рики Саймонни нокаутга учратгади. Кейин эса Петр Янга нокаут билан ютқазганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг