UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

22 авг 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №5: Иқболжон Холдоров

Германиядаги жаҳон чемпионатида -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Ўзбек бокси мухлисларига май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг танилган Иқболжон Холдоров 1997 йилда Андижонда туғилган.

Фазлиддин Ғоибназаровдан сўнг бу вазн тоифасида Элнур Абдураимов рингга чиқа бошлаганди. Аммо, Осиё чемпионатида Элнур ўзининг севимли вазнига қайтарилди. -64 кг вазн тоифасида эса Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Иқболжон Холдоров терма жамоа аъзосига айланди.

Ушбу вазн тоифаси боксда энг қийин ва шу билан энг томошабоп ҳисобланади. Бу ҳам Иқболга ўзига ҳос масъулиятни юклайди. Мазкур вазн тоифаси боксчисида бўлиши лозим бўлган ҳислатлар: тезкорлик ва чаққонлик унда топилади. Спортчининг статистикаларини кўздан кечирар эканмиз, у Ўзбекистон чемпионатида икки маротаба финалга чиқиб, иккаласида ҳам кумуш медаль билан кифояланган экан.



2015 йилги чемпионат ярим финалида у бугунги кунда профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ва яхшигина рейтинг очколарига эга бўлган Қудратилло Абдуқаҳҳоровни мағлубиятга учратган экан. Финалда эса Фазлиддин Мелибоевга имконият бой берилган.

2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида эса финалда Элнур Абдураимовга ютқазиб қўйган.

Гамбург турнири Иқбол учун илк жаҳон чемпионати ҳисобланади. Турнирга у Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида йўлланмани қўлга киритган. Спортчимиз қитъа биринчилигида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланганди.



Ушбу ЖЧ Иқбол учун тажриба мактаби вазифасини ўташи кутилмоқда.

-64 кг вазн тоифасида ЖЧ фаворитлари қаторида арманистонлик Хованнес Бачков (Европа чемпиони), Озарбайжон вакили Лоренцо Сотомайор (Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, уни финала Фазлиддин Ғоибназаров мағлуб этгани ёдингизда бўлса керак) , кубалик Энди Круз Гомес (Иқболжон "Uzbek Tigers" сафида унга ютқазиб қўйган), Германия шарафини ҳимоя қилувчи Артём Харутюнянлар эътироф этилмоқда.

Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Холдоровнинг қайси босқичга етиб бора олиши борасида тахмин билдира олмаймиз. Ундан фақат ва фақат сюрпризлар кутиб қоламиз!


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 авг 19:01:36
Bahodir
Артём Харутунян Германия,
Артур Григорянни куёви булган булиши керак.
2 ярим йил олдин уйланиш арафасида эди.
Новосибирскда APB жангларига келишгандилар, Харутунян ютказиб куйганди Россияликга, бизлардан Латипов козокга юткизган, шунда Артур айтиб колганди, якин орада Артём куёвим булади деб. Артём Германияда тугилган, арманчани хам русчани хам билмайди экан.
   
22 авг 11:27:41
JasurBeK
Eng ojiz vaznlarimizdan biri. Yuqoridagi fikrga quwlgan holda nemis vakili bu vaznda oltin uchun eng asosiy davogar. Bundan tashqari,uni uz uyida musoboqa buladi. Iqboljon uchun 1/4 (chorak final) ham yaxwi natija.
   
22 авг 10:08:55
Bek
Иқболжон Осиё чемпионатида яхши таассурот қолдирди. Аммо унда бир оз халқаро тажриба ва ҳужумкорлик етишмаяпти. Унинг максимум натижаси ярим финал. Ушбу вазнда кўпгина спорт экспертлари томонидан Германиялик Артём Харутюняннинг имкониятини юқори бахолаб, жахон чемпионлигини қўлга киритишини прогноз қилишмоқда.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг