UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

23 авг 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №6: Шаҳрам Ғиёсов

Бугун Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гаплашамиз.

Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланадиган 24 ёшли Шаҳрам Ғиёсов илк маротаба жаҳон чемпионатида қатнашади. Албатта жаҳон чемпионатидаги дебют Шаҳрамнинг тажрибасиз эканлигини билдирмайди. Ғиёсов Ўзбекистонда Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири сифатида эътироф этилади.

Шаҳрам 2015 йилда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. 2016 йилда эса лицензион мусобақада иштирок этиб, Риода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган. Айнан ўша йили у "Uzbek tigers" сафида WSB жангларида иштирок этган ва жамоа билан ярим финалга қадар етиб борганди.



2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиададаги муваффақиятли иштирок Шаҳрамга шуҳрат олиб келди. Боксчимизнинг ғалабани "Роналдуча услуб"да нишонлаши эса чет эл ОАВлари диққат марказида бўлди. Ўз жангини шоуга айлантириб юборадиган Шаҳрам Ғиёсов Рио Олимпиадасида финалгача етиб борди. Боксчи бу йўлда жаҳон чемпиони Муҳаммад Рабиини, шунингдек Олимпиада чемпиони Рониель Иглесиасни мағлубиятга учратганди. Якунда қозоғистонлик Данияр Елиуссиновга имконият бой берилган.

Ғиёсов жаҳон чемпионати йўлланмасини Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида нақд қилиб олган. Ўшанда у барча рақибларидан устун келиб, Осиё чемпионига айланган.

Ушбу вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсовга Рониель Иглесиас (Куба), Пат МакКормак (Англия), Абасс Бараоу (Германия), Абилхон Жуссупов (Қозоғистон) каби боксчилар рақобат туғдириши кутилмоқда.



Фикримча, Шаҳрам Ғиёсов мазкур турнирда жаҳон чемпиони унвони учун бемалол кураша олади. Мухлислар боксчидан олтин медаль кутмоқдалар. У жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг яна бир маротаба Олимпиада чемпионлиги учун курашиб кўриши лозим. Ана шундан сўнг Шаҳрам профессионал боксга ўтиши лозим. Чунки, профессионал боксда унга ўхшаган боксчилар ўз йўлини топиб кета оладилар.

Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 авг 22:14:53
Bahrom
Шахрамга омад тилайман.
   
23 авг 09:30:14
Aslanbek
Кубалик Рониэль Иглесиас хам унга муаммо туғдириши мумкин. Худо хохласа Шахрам ЖЧ 2017 дан олтин медаль билан қайтишига ишонамиз.
   
23 авг 09:22:25
Bek
Ҳақиқатда Шахрамга Абасс Бараоу мезбон боксчи сифатида муаммо туғдириш эхтимоли юқори. Айни вақтда Шахрамда жахон чемпиони унвонини қўлга киритиш имконияти мавжуд ва буни амалга ошириш фақат уни ўзига боғлиқ.
   
23 авг 09:02:27
JasurBeK
Waxramga nemis bow og'riq buliwi mumkin. Kuchliligidan emas,balki mezbon bulganligi uchunnam. Qolganlari bilan bemalol jang qilsa buladdi. Minimum kumuw,maximum oltin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг