24 авг 12:35
Янгиликлар
Улар ЖЧга борадилар №8: Бектемир Мелиқўзиев
1996 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистоннинг энг ишонган боксчиларидан бири ҳисобланади. Гамбургдаги турнир Бектемир учун илк жаҳон чемпионати эмас. У 19 ёшида Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айланганди. Яқинлашиб келаётган турнирда Бектемирдан ушбу кумушни олтинга айлантириш талаб қилинади.
2014 йилда бўлиб ўтган Нанкин ўсмирлар Олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган Бектемир, кейинги йили 19 ёшида Ўзбекистон чемпионатида катталар ўртасида тенгсиз деб топилади. Айнан ўша 2015 йилда боксчи катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -75кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланади. Кейинчалик, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида рақибларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб боради. Финалда эса кубалик тажрибали Арлен Лопесга имкониятни бой бериб қўяди.
2016 йилги Рио Олимпиадасида ҳам Бектемир муваффақиятли иштирок этади ва финалгача етиб боради. Финалда эса яна ўша Арлен Лопес боксчимизни олтин медалдан мосуво қилади ва якунда Мелиқўзиев Олимпия ўйинларининг кумуш медали билан кифояланади. Хар ҳолда 20 ёшли йигитча учун Олимпиада финалига чиқиш ёмон натижа эмас, нима дедингиз?
Рио Олимпиадасидан сўнг Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифасини ўзгартиради. Энди -81 кг вазн тоифасидаги жангларда қатнашадиган боксчи WSB жангларида "Uzbek Tigers" учун муҳим бўлган очколарни тақдим этади.
Май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эса боксчи барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи маротаба Осиё чемпионига айланади. Ўша турнирда Бектемир тўртта жанг ўтказиб, иккитасида рақибларини нокаутга учратган. Яна иккита жангида эса тўлиқ устунлик билан 5:0 ҳисобидаги ғалабаларни қўлга киритганди. Айнан ўша чемпионлик боксчи учун Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этган.
-81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиевга кубалик Хулио Сезар Ла Круз ҳалал бериб қолиши мумкин. Боксчимиз "Uzbek Tigers" сафида унга имкониятни бой бериб қўйганди. Ушбу ЖЧда унда реванш олиш имконияти бўлади. Шунингдек, ирландиялик Жозеф Уорд, россиялик Муслим Гажимагомедовлар бироз муаммо туғдириши кутилмоқда.
ЖЧ ва Олимпиада финалига чиқиб, кумуш медални қўлга киритган боксчимизнинг навбатдаги натижаси олтин бўлиши лозим. У бир инсонга Токио Олимпиадасида олтин медаль қўлга киритишни ваъда қилиб қўйган. Токио йўлида эса Гамбург ва Сочи турнирларида қўлга киритилган олтин медаллар ҳалал бермаган бўларди.
Азиз Тўхтамуродов
Фикрлар
Men kutayotgan janglar:49kg:Dusmatov vs Yegorov.Dusmatov vs Argilagos
52kg:Latipov vs Veita 75kg: Madrimov vs Amankul 2. Madrimov vs Lopez 2. Madrimov vs Xijniyak. 69kg: G'iyasov vs Jusupov 2. G'iyasov vs Cotolongo 3. 81kg: Meliquziyev vs xulio la cruz 2. Qur'a wunday bulsa zur bulardi. Iloji busa cubaliklar bn 1/4larda uchrawsak yaxwi