UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

11 май 21:48
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университетидаги шароитлар билан танишди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бугун Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университетини бориб кўрди. МОҚ Президентини Университетнинг ўқув ишлар бўйича проректори Комил Ярашев кутиб олди.

МОҚ Президентини Университетнинг ўқув ишлар бўйича  проректори Комил Ярашев кутиб олди. Умид Аҳмаджонов салкам 20 гектар майдонга эга бўлган Университет ҳудудини кўздан кечирар экан, республикадаги энг асосий жисмоний тарбия ва спорт таълим масканига қўйилаётган асосий талаб малакали мураббийлар етказиб бериш эканлигини қайд этиб ўтди. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси керакли барча ёрдамни аямаслигини, зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, ташриф давомида Умид Аҳмаджонов ва ишчи гуруҳ вакиллари Университет ҳудудидаги спорт манежини бориб кўришди, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. Тан олиш керак, МОҚ Президенти у ердаги шароитлардан умуман қониқмади. Сабаби, 2005 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган манеж ҳозиргача бирор маротаба таъмирланмаган ва табиийки айни пайтда капитал таъмирга муҳтож ҳолатда. Ваҳоланки "Баркамол авлод" спорт ўйинлари учун қурилган ушбу спорт иншооти бир пайтлар Ўзбекистондаги энг зўр манеж бўлганлигини кўпчилик яхши эслайди. Аммо, ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университети талабларига мутлақо жавоб бермайди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3197 қарорига биноан мазкур Олий ўқув юрти ва Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда уларга берилаётган тегишли бинолар ва иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмачи, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" АЖ бош лойиҳачи ташкилот, “Қурилишбирлашмаси” АЖ – бош пудратчи ташкилот этиб белгиланган. Унга кўра, 2018 - 2021 йиллар давомида Университет учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан пул маблағлари босқичма-босқич ажратилиши белгилаб қўйилган.


Аммо афсуски,  давлатимиз томонидан шундай имконият ва шароитлар яратиб берилаётганига қарамасдан, айрим масъулиятсиз раҳбарларнинг лоқайдлиги туфайли ишлар ўлда-жўлда қолиб кетгани хақида Умид Аҳмаджонов куюниб гапирди.      

Ташриф давомида Университетнинг сузиш ҳавзаси, ўқув бинолари ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Университет спорт манежида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини ҳам томоша қилди, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Машғулотлар залида эса Осиё ўйинларига жиддий тайёргарлик кўраётган оғир атлетикачиларимиз - Руслан Нуриддинов, Рустам Джангабаев ва Фарҳодбек Собиров каби терма жамоа аъзоларининг машғулот жараёнларини кузатди, улар билан суҳбатлашди. МОҚ раҳбари спортчилар учун зарур бўлган барча-шарт шароитлар яратиб берилишини, қандай таклифлар бўлса мурожаат учун эшиги очиқ эканлигини қайд этиб ўтди.

Умид Аҳмаджонов учрашувга якун ясар экан, мана шундай шароитда ҳам ишлаётган Университет педагогик жамоасига миннатдорчилик билдириб ўтди.

"Очиғи, бу ердаги ҳолатни кўриб жуда ачиндим. Президентимиз Чирчиқ Олимпия захиралари коллежини бежизга мазкур Университетга бириктириб бермагандилар. Чунки бу ернинг табиати, иқлими, жойлашган ҳудуди ёш спортчилар учун айни муддао ҳисобланади. Аммо, сўнгги вақтларда ўқув юртига эътибор пасайган. Мана шундай шароитда меҳнат қилаётгани учун Университет жамоасига, шу жумладан илмий ходимлар, ўқитувчилар ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Биз яқин кунларда ушбу ҳолат юзасидан катта йиғилиш ташкил этамиз ва шароитларни кучайтириш йўлида тезкор чораларни амалга оширамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг