UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

01 мар 14:20
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг очилиш учрашувини кузатиш учун Фарғонага жўнаб кетди

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг янги мавсуми бошланади.

Бугун биринчи турнинг иккита ўйини - “Қизилқум” – “Локомотив” ва “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари ўтказилади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” баҳсини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб боради.

Умид Аҳмаджонов Фарғонага ташрифи давомида вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Олимпия спорт турларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, бугунги кундан ўрин олган иккинчи учрашув - “Қизилқум” – “Локомотив” ўйинини бевосита стадиондан томоша қилиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Навоийга жўнаб кетди.

Ҳудудларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол клубларининг профессионаллигини ошириш ва футбол инфратузилмасини яхшилашда  вилоят раҳбарларининг ҳиссаси жуда катта. Шуни инобатга олган ҳолда, эндиликда вилоятларда бўлиб ўтадиган ҳар бир футбол учрашувларида вилоят футбол федерацияси президенти ҳисобланган вилоят ҳокими шахсан қатнашиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Локомотив” бугун соат 18:00да, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви эса соат 20:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг