07 сен 08:42
Янгиликлар
Теннис
US Open. Надаль - учинчи ярим финалчи!
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open турнири ўзининг қизғин палласига кирди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида чорак финал учрашувлари ўтказиляпти. Дунёнинг биринчи ракеткаси испаниялик Рафаэль Надаль россиялик Андрей Рублёвга қарши кортга чиқди.
Бир соату 36 дақиқа давом этган баҳсда Надаль дунё рейтингида 53-ўринни эгаллаб турган 19 ёшли рақибини 6:1, 6:2, 6:2 ҳисобида таслим этди. Унинг ярим финалдаги рақиби айни дақиқаларда давом этаётган Рожер Федерер - Хуан Мартин Дель Потро учрашувидан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча
ўтказилган чорак финал учрашувларида испаниялик Пабло Каррено-Буста ҳамда Жанубий
Африка Республикаси вакили Кевин Андерсон ғалаба қозониб, ўзлари учун ярим финал
масаласини ижобий ҳал қилишганди.
Ҳавола :
Фикрлар