19 мар 18:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усикнинг жамоадоши Уайлдер билан жанг нега амалга ошмаганини айтди
Жаҳон чемпиони Александр Усикнинг вакили Сергей Лапин америкалик Деонтей Уайлдерга қарши жанг нега ташкил этилмаганини тушунтирди.
"Биз Уайлдер билан жанг ташкил этиш имкониятини муҳокама қилдик ва дастлаб уни АҚШда ўтказишни режалаштирган эдик. Аммо музокаралар кутганимиздан ҳам узоққа чўзилди, натижада Уайлдер Чисора билан жанг қилишга рози бўлди. Боксда шундай ҳолатлар бўлади — музокаралар давомида бошқа имкониятлар пайдо бўлади", — деди Лапин Boxing News нашрига.
Ҳавола :
Манба : Boxing News
Фикрлар