UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

26 авг 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО

Енгил вазнда PFL чемпиони Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида тушган суратини эълон қилди.

Бу эса унинг дунёнинг энг кучли лигасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирди.

"Юқори даражада иқтидор аллақачон ҳал қилувчи омил эмас. Ким курашда узоқроқ қола олса, ўша ғолиб бўлади", — деб ёзди Нурмагомедов сурат остида.

Усман — 22-0 рекорди билан PFL енгил вазн тоифасининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Июль ойида у PFL New York турнирида Арчи Колганни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди, шундан сўнг у эркин агентга айланди. UFC президенти Дана Уайт ташкилот жангчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор эканини аллақачон тасдиқлаган.

Усманнинг менежери Али Абдел-Азиз аввалроқ UFC`даги дебют учун рақиб сифатида Илия Топурияни тилга олган эди, мураббий Хавьер Мендес эса Топурия ва Арман Царукянни энг қийин рақиблар деб ҳисоблаганди. UFC чемпиони Ислам Махачев ҳам Усманни UFC`га ўтиб, ўзини энг кучли лигада синаб кўришга чақирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг