UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Тошкент шаҳри халқаро марафонга мезбонлик қилади 0 17:30Абдулла Арипов энди Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига ҳам раислик қилади 0 16:38"Арсенал" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 16:09Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жанг олдидан фикрларини билдирди 0 15:42Григор Димитров ҳам Австралияда учинчи даврага йўл олди 0 15:14Australian Open. Амалдаги чемпион иккинчи ғалабасига эришди 0 14:53ОФК Ўзбекистон билан ўйиндан олдин япониялик футболчини жаримага тортди 0 14:32Сабина Сингапурда жуфтлик баҳсида зафар қучди 0 14:11Ломаченко ёзда Британияда рингга чиқади 0 13:49Australian Open. 25та эйс зарбаси Чилични 3-босқичга олиб чиқди 0 13:28Сон Хен-Мин термаси таркибида машғулотларни бошлади ФОТО 0 13:07Хирн Фьюри, Уайлдер ва Уайтга 10 кун муҳлат берди 0 12:46Инстаграмда энг машҳур ММАчи ким? Конор ёки Хабиб? 0 12:24Артур Бетербиев Top Rank билан шартнома имзолади 0 12:02Бугун матбуот анжуманида Жавоҳир Сидиқов қатнашади 1

07 апр 22:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Uzbek Tigers" - "Venesuela Caciques". Жалоловдан нокаут, умумий 9:1 ҳисобида ғалаба қозондик

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсуми доирасида "Uzbek Tigers" ҳамда "Venesuela Caciques" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.


23:41. Шу тариқа бугунги бокс оқшоми якунланди. Унда чарм қўлқоп усталаримиз умумий 9:1 ҳисобида зафар қучишди. Ғалаба муборак, азизлар!


23:33. НОКАУТ!!!!!! Жалолов рақибини нокаутга учратди. Бу вақтда иккинчи раунд ўтиб бораётганди. 


23:31. Сўнгги жанг бўлиб ўтмоқда. Унда яна бир Сурхон воҳаси ўғлони оғир вазндаги Баҳодир Жалолов рингга кўтарилган.


23:24. Бектемирнинг кучли зарбаларидан сўнг жанг тўхтатилди. Муддатидан аввал ғалаба!


23:23. Биринчи раунднинг ўзидаёқ туркиялик рефери ҳисобни очди. Бектемир "пулемёт"дан отгандек зарбалар ёмғирини ёғдиряпти.


23:20. Навбат -81 кг вазн тоифаси вакилларига. Рингда ўзбек ўғлони Рио Олимпиадаси совриндори Бектемир Мелиқўзиев. 


23:17. Бугунги оқшомдан ўрин олган навбатдаги жангда ниҳоят меҳмонлар зафар қучишди. Маҳмуд Ғоипов 0:3 ҳисобида Габриэлга имкониятни бой бериб қўйди.  


23:08. Бир зумда тўртинчи раундга навбат етиб келди. Ортда қолган учта раундда кучлар деярли тенг келди. Рақиб анча жиддий эканлиги кўзда ташланиб қолди.


23:03. Маҳмуд Ғоипов Сурхондарё фарзанди. Шу боис олқишлар бошқача бўлди. У Термиз шаҳрида туғилиб ўсган ва шу ерда яшайди. 


22:59. Энди эса навбат Маҳмуд Ғоиповга. -69 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Маҳмуд Ғоипов венесуэлалик Габриэль Маэстрега қарши рингга кўтарилди.


22:43. Ушбу жангда Абдурасулов қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳакамлар жангда Шунқор 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганини эътироф этишди. 


22:40. Жанг тенг курашлар остида кечмоқда. Вакилимиз тўлиқ устунликка эришаётгани йўқ.


22:32. Энди Шунқор Абдурасулов рингга чиқиб келмоқда.


22:27. Жасурбек Латиповда ғалаба! Боксчимиз тўртинчи раундда жангни муддатидан олдин якунлашга муваффақ бўлди.


22:18. Жангларни Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам залдан туриб бевосита кузатиб бормоқда.


22:12. Биринчи раунднинг 30-сониясидаёқ рефери ҳисобни очди. Латиповнинг кучли зарбалари мухлисларни ларзага келтирди.  


22:10. С-2 жамоаси жангларини -52 кг вазн тоифасидаги учрашув бошлаб беради. Боксчилар ринг марказида. Ҳамюртимиз жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Жасурбек Латипов Хесус Рохасга қарши баҳс олиб боради. Биринчи раунд бошланди.


21:41. Бироздан сўнг бугунга белгиланган яна 5та жанг бошланади.

С2 жуфтликлари:

-52кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас

-60кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера

-69кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре

-81кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаи

+91кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес 


21:11. Жанг ўз ниҳоясига етди. Ҳакамлар бу сафар ҳам бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини таъминлашди. Ҳисоб 3:0 (50:42, 50:44, 50:43) кўринишида бўлди.


21:03. Рефери иккинчи бор ҳисобни очди. Санжарнинг кетма-кет йўналтирган кучли зарбаларидан сўнг венесуэлалик боксчи мувозанатни бир зумга бўлсада йўқотди. 


20:59. Тўртинчи раундга ҳам навбат етиб келди. Санжар катта устунликка эга бўлиб улгурди. Мухлислар Турсуновдан нокаут талаб қилишяпти.


20:56. Жанг рефериси ҳисобни очди. Бу вазиятда иккинчи раунд деярли якунига етиб қолганди. Турсунов раундни юқори даражада, Сурхон воҳаси ҳароратига монанд тарзда ўтказди. 


20:52. -91кг вазн тоифасидаги ҳамюртимизнинг рақиби Хуан Белло. Анчагина жиддий рақиб эканлигини биринчи раундда кўрсатиб қўйди. Иккинчи раунд бошланди.


20:49. Навбат Сурхон ўғлони Санжар Турсуновга. 


20:46. Чиройли ғалаба ва Мадримовдан супер салто...


20:45. Кутилган ҒАЛАБА!!!!!  Ҳакамлар бир овоздан 3:0 (50:45, 50:43, 50:41) ҳисобида Исроил Мадримовнинг ғалабасини қайд этишди. 


20:40. Тўртинчи раунд якунланди. Катта устунлик Мадримов томонида. Фақат рақиб зарба кўтара олар экан. Бошқа боксчи бўлганида мураббийини оқ сочиқ ташлашини кутиб ўтирмай, рингдан чиқиб кетарди. 


20:33. Рефери яна бир бор ҳисобни очди. Венесуэлалик мураббийлар оқ сочиқни ташлашса ҳам бўлармиди ))))


20:29. Аренага йиғилган мухлислар "Нокаут" дея хайқиришяпти. Очиғи, биз ҳам шу тарафдоримиз!!!!


20:26. Жанг муддатидан аввал якунланадиган кўринади. Рефери биринчи раунднинг ўзидаёқ ҳисобни очишга мажбур бўлди. Аниқроғи, уни бунга Мадримов мажбур қилди.


20:23. Диққат қилинг энди навбат -75кг вазн тоифасидаги боксчиларга! Рингга ҳақиқий Ўзбек йўлбарси Исроил Мадримов таклиф этилди. Унинг рақиби Клейбер Гонсалес бўлади


20:19. Бугунги оқшомдан ўрин олган учинчи жанг ҳам якунланди. Ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра Алиёр Норалиев 3:0 (50:45, 49:46, 50:45) ҳисобида ғалаба қозонди.


20:14. Тўртинчи раунд ҳам ортда қолди. Алиёр ёмон таассурот қолдирмаяпти. Олға, Алёр! Яна бир раунд шундай жанг ўтказамиз ва бугунги оқшомдаги учинчи ғалабага эришамиз. 


20:11. Учинчи раунд ўз якунига етди. "Алпомиш" аренасига йиғилган мухлислар ажойиб жангларга гувоҳ бўлишяпти. Алёр қолган икки раундда ҳам худди шундай ишласа, ғалаба у томонда бўлади. 


20:05. Норалиев дастлабки икки раундда устунликка эга бўлди. Ҳозиргина учинчи раунд бошланди. Чорак финалга чиқишимиз учун бугунги жангларда умумий ҳисобда бўлсада ғалаба қозонишимиз шарт. 


19:59. Энди навбат Алиёр Норалиевга. -64кг вазн тоифасидаги ҳаюртимиз Кристиан Паласиога қарши жанг ўтказяпти.


19:55. ҒАЛАБА. Шаҳобиддин Зоиров ҳакамларнинг қарорига кўра 3:0 (49:46, 49:46, 48:47) ғалаба қозонди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик 


19:50. Сўнгги бешинчи раундга ҳам навбат етиб келди. Айнан мана шу раунд кўп нарсани ҳал қилади. Ортда қолган раундларда ҳар икки боксчи ҳам анча фаол жанг ўтказишди.


19:41. Бу 21 ёшли венесуэлалик боксчи учун ўзига хос реванш жанги бўляпти. Боксчилар Рио Олимпиадасининг ярим финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Шаҳобиддин Йоэль Ривас Финолни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олганди. Ҳал қилувчи финалда эса россиялик Миша Алояндан устун келиб, Олимпиада чемпионига айланганди.

18:39. Биринчи раунд якунланди. Нисбатан олганда Зоировнинг устунлиги сезилиб турди. 


18:36. Жангни қозоғистонлик рефери бошқариб боряпти. 56 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимизнинг рақиби Йоэль Финол.


19:33. Навбат Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоировга. У қизил бурчакда жанг қилади. 


19:32. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Давомли бўлсин!!!!


19:31. Ҳакамлар қарорига кўра Нодиржон Мирзааҳмедов муддатидан аввал ғалаба қозонди. Рақиб боксчининг қоши ёрилгани боис, ҳакамлар жангни тўхтатишди. 


19:29. Жанг муддатидан аввал якунланди. 


19:24. Поласонинг оғзидаги капаси учинчи маротаба тушиб кетди. Бу кўпроқ рақиб зарбасиданми ёки венесуэлалик боксчи атайин бир зумга бўлсада нафас ростлаб олиш учун шундай қиляптими? Бу орада учинчи раунд якунланди. Ҳозирча очколар бўйича Мирзааҳмедов олдинда.


19:20. Учинчи раунд бошланди. Биринчи жанг жуда ҳам муҳим. Ишонамизки, Нодиржон мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлай олади.

19:16. Жангнинг дастлабки икки раунди ортда қолди. Ҳамюртимиз бу раундларда ўз устунлигини намоён эта олди. Маълумот учун, ҳар бир жанг 5 раунддан иборат бўлади. 

19:07. Рингга биринчи жуфтлик боксчилари таклиф этилди. -49кг вазн тоифаси боксчилари Нодир Мирзааҳмедов ҳамда Луис Поласо ўзаро жангда бугунги бокс оқшомини очиб беришади. Боксчилар ринг марказини эгаллашди. Жангни туркиялик рефери Ясар бошқариб боради.


19:03. Ҳар икки жамоа боксчилари ринг марказига таклиф этилди. Тадбир бошловчиси Саидолимхон Турдибоев боксчилар ва уларнинг мураббийларини таништирмоқда.


18:52. Ассалому алайкум ҳурматли бокс ишқибозлари. Термиз шаҳридан уюштирилаётган матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз. Бугун Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси Вэнесуэланинг "Venesuela Caciques" жамоасига қарши жанглар олиб боради. Бугун бирданига 10та жанг гувоҳига айланамиз. 

Бугун қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:

С1

-49кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Поласо

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финол

-64кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио

-75кг: Исроил Мадримов - Клейбер Гонсалес

-91кг: Санжар Турсунов - Хуан Белло


С2

-52кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас

-60кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера

-69кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре

-81кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаи

+91кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес

Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1   
08 апр 02:04:56
SPRINTERshashist
Гоипов бу футболдаги Лобановга ўхшар экан. Спорт твни ухламасадан С2 жангларини кутибман-а? Эх , сизлар мухлисларни шунчалар алдадинглар-а
   
09 апр 11:12:52
Dilshod Solihov
Ajoyib
   
08 апр 11:30:44
Messi
Goyipov Termizdanku bilmadimu kandaydir bosim buldiyov deb uylab kolaman

   
08 апр 10:26:43
Navroz Hojibekov
С2 жанглари качон бошланади админжонлар йозиб юборилар
   
08 апр 07:12:15
tohir
Sport tv gavno
   
08 апр 02:03:38
SPRINTERshashist
Гоипов бу футболдаги Лобановга ўхшар экан. Спорт твни ухламасадан С2 жанвларини кутибман-а? Эх , сизлар мухлисларни шунчалар алдадинглар-а
   
08 апр 01:23:15
Navroz Hojibekov
С2 JANGI QACHON BOSHLANADI BILADIGANLAR BUS YOZIB YUBORILAR ILTIMOS?
   
08 апр 01:16:39
Сардор
Қачон қўйилади бу бокс, ким билади ёзворилар.
   
08 апр 00:55:55
♥♥♥BOKS UZB♥♥♥
Boksdayam Babayanning hidi kelyabti bu Maxmud deganlari faqat yutqazyabdikuu Baturovni qoy yorib tashardi u ozini Hindistonda oqladikuu exx Shaxram qayerlarga ketting orninga Baturovni qoyib ketsang bomasmidi ertaga Isroil yo Bektemir , Shaxob yoki yana shunaqa bokschilarimiz professional boksga otib ketsa wsb Maxmudovga oxshagan bokschilar qolida qolib ketishidan qorqaman
   
08 апр 00:48:40
JasurBeK
Sport tv hodimlari odamni axmoq qilyapsilarmi?!
   
08 апр 00:45:37
Navroz Hojibekov
Boya aytilgandi С2jangi tugridan tugri degandi С1ni jangini quyib yubordi nega prgagrmani uzgartib yuboradi bir tuzilgan pragrammada nega turishmaydi?
   
08 апр 00:41:49
Navroz Hojibekov
Nega С2ni jangi olib berilmayabti dyuzido grant priga olib quydi iltimos С2 jangi qachon?
   
07 апр 23:44:16
aszmuzb
Доим бир нимани қойиллатмайди бу спорт тв
Ўзимизни вилоятлардан транслясияни эплолмаса бу спорт тв
   
07 апр 23:24:28
JasurBeK
69kgda B.Boturovni asosiy tarkibga qo'yishi kerak murabiylar. G'oipovni Termizda yutgan uzb chempionatini hisobga olmaganda xalqaro arenalarda xanuz arzugulik natija ko'rsatgani yo'q. Mag'lub bo'lganini asosiy sababi - hakamlarning boshqa davlatdan bo'lganiligidir. Agar uzb chempionati bo'lganda yana "yutardi"
   
07 апр 23:11:38
Shodiyor Muxtorjonov
Hech bolmasa C2ni jonli eferda qoyib bermaydimi????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг