18 окт 09:48
Янгиликлар
Узоқ кутилган Ломаченко - Лопес жанги тўлиқ давом этди ва бироз кутилмаган натижа билан якунланди
Кечанинг марказий жангида WBA, WBO ва WBC Franchise камари соҳиби, украиналик Василий Ломаченко IBF йўналиши чемпиони ҳисобланган америкалик Теофимо Лопесга қарши жанг ўтказди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар эвазига кўра аниқланди. Унга кўра ҳакамлар 116-112, 117-111, 119-109 ҳисобларида Теофимо Лопеснинг ғалабасини қайд этишди.
Қайд этиш лозимки, ушбу ғалаба орқали Лопес тўртта камар соҳибига айланди.
Маълумот учун, енгил вазнда (61,2) WBC камари айни пайтда Девин Хэйнига тегишли бўлиб турибди. WBC Franchise камари эса ташкилот томонидан махсус таъсис этилган камар ҳисобланади. Энди у Хэйнидаги WBC камарини қўлга киритса, енгил вазнда мутлақ чемпионга айланади.
Фикрлар